Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  8 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясида барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди News

ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясида барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди

Биласиз, Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик янада ривожланиб, ўзаро ишонч ва алоқалар борган сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамкорликда юртимизда футболни янада ривожлантириш, “миллионлар ўйини” оммавийлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ОФК кўмаги асосида футбол билан шуғулланиш учун бир нечта футбол майдонлари барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Майдонларнинг ҳар томонлама сифатли тарзда қурилишини таъминлаш, қолаверса жойларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бевосита ҳудудий футбол академияларига ташриф буюраётганидан хабарингиз бор.

Mутахассислар гуруҳи бу сафар ЎФА қошидаги Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда академия тарбияланувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Қолаверса, янги барпо этилаётган сунъий қопламали майдон қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

“Футболчининг ривожланишида сифатли майдонларнинг аҳамияти анча юқори. Яхши майдонлар бўлса мураббийлар тезкор ва бугунги кун футболи талабига жавоб берадиган кўплаб ёш футболчиларни тарбия қила оладилар. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда барпо этилаётган ҳар бир майдоннинг сифатли тарзда қурилиши биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика