Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

"ЎФА биринчи вице-президентининг позицияси ҳамда стратегияси футболни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади" — Диёр Имомхўжаев News

"ЎФА биринчи вице-президентининг позицияси ҳамда стратегияси футболни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади" — Диёр Имомхўжаев

ЎФА президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти масаласида фикр беришда қуйидаги фарққа эътибор қаратиш нисбатан тўғри бўлади.

ЎФА президенти жамоатчилик асосида фаолият олиб боради, ЎФА ривожи учун катта туртки беради ва табиийки, хизматлари учун маош олмайди. У давлат арбоби сифатида ҳукуматнинг спортдаги қарашлари ва принципларини ифода этади. Унутмаслик керакки, Ўзбекистон шароитида ҳукумат футболга жуда катта ёрдам беради. Ўзбекистондаги барча катта футбол клублари ҳамда барча футбол мактаблари бевосита ҳукумат қарорлари билан молиялаштирилади. Шундан келиб чиқиб, давлат барча механизм миллий терма жамоани кучайтириш йўлида хизмат қилиши керак деб ҳисоблайди ва бунга ҳақли ҳам.  



ЎФА биринчи вице-президенти эса ташкилотда штат асосида фаолият олиб боради, хизмати учун ҳақ олади. У футбол одами сифатида ФИФА ҳамда футболга алоқадор бошқа ташкилотлар белгилаб берган аниқ нормалар ҳамда ҳукуматимизнинг футболдаги иродаси бир-бирига мутаносиб келишини таъминлаб бериши шарт. Унинг позицияси ҳамда стратегияси футболни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.



Мана шу икки қутб ўртасидаги муносабатларни тушунишга осонроқ бўлиши учун дипломатия деб атасак тўғрироқ бўлади. У доимо ён бериш орқали (!) ўз принципларини, манфаатларини ўтказа олиши керак. Манфаат деганда биз футбол манфаатини назарда тутдик. Айнан футбол манфаатини", – дейди Диёр Имомхўжаев ўз саҳифасида.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика