Latest news

00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  6 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  9 00:04Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:45Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  4 23:20Ламин Ямал: "Ливерпуль" мусобақани тарк этганидан сўнг "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитга айланди"  21 22:55Қирғизистонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термасида йўқотиш(лар)  11 22:31Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"  15 22:11Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди  16 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим"  6 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  2 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  1 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  1 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  10 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2

ОЧЛ. "Насаф" биринчи бор "Ал Айн" билан куч синашади News

ОЧЛ. "Насаф" биринчи бор "Ал Айн" билан куч синашади

Бугун "Насаф" ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубига қарши майдонга тушади.

"Насаф" иштирок этаётган гуруҳда Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бу йилги иштирокини плей-оффдан бошлаган "Ал Жайиш" аввалги турда кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

"Насаф"га келсак, қаршиликлар 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Иккинчи ўринда бораётган "Ал Айн" ҳисобида эса 6 очко мавжуд. Бугунги беллашув "Насаф" ва "Ал Айн"нинг ўзаро илк тўқнашуви бўлади. Жамоалар бунгача бир-бирларига қарши майдонга тушган эмаслар.



- "Насаф" кейинги босқичга чиқиш имкониятларини ўзида сақлаб қолиши учун бугун камида дуранг қайд этиши талаб этилади. Ғалаба қозонса-ку янаям яхши.

- "Насаф" бунгача ўз майдонида икки бор БАА клубига қарши майдонга тушган ва ҳар иккаласида мағлубиятга учраган. 2012 йил "Ал Жазира" билан беллашувда 2:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, ўтган йил "Ал Аҳли" Қаршидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетган.

- Жамоа "Ал Аҳли"га ютқазиб қўйганидан бери ўз майдонида учта учрашув ўтказди ва бирортасида мағлуб бўлмади.

- Бугун ўйинни Шерзод Аъзамов сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборади.

- Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Дилшод Раматуллаев ва Артур Геворкян ҳисобида ҳозирча биттадан сариқ карточка бор.



- Агар бугун "Ал Айн" ғалаба қозонгудек бўлса, жамоа кетма-кет учинчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқади. "Ал Айн" шу пайтгача уч марта Ўзбекистонга ташриф буюрган. Жамоа 2006 йил "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 2010 йил "Пахтакор"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўтган йил эса бу жамоа "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида ютиб кетган.

- "Ал Айн"нинг бразилиялик легионери Дуглас учта гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика