Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Ньюкасл" сардори: "Ван Дейк - дунёдаги энг яхши ҳимоячи, унда ҳамма нарса бор" News

"Ньюкасл" сардори: "Ван Дейк - дунёдаги энг яхши ҳимоячи, унда ҳамма нарса бор"

"Ньюкасл" ҳимоячиси ва сардори Жамал Ласселс "Ливерпуль"даги ҳамкасби Виржил ван Дейкнинг ўйинига баҳо берди.

"Ван Дейк - дунёдаги энг яхши ҳимоячи. Ҳимоя марказида ўйнайдиган ҳар бир футболчи ундан ўрнак олади. Кўпчилик "Ливерпуль" Виржил учун жуда кўп тўлаган деб ҳисоблашганди, аммо у ҳар бир евро учун муносиб эканлигини исботлаб қўйди.

Ҳар бир марказий ҳимоячи ван Дейкка қараб шундай ўйласа керак: "Унда керакли ҳамма нарса бор". Виржил тўп билан яхши ишлайди, бўйи узун ва бақувват, бунинг устига етакчилик қобилиятига эга. Бошқа футболчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, аммо ван Дейк учун истисно қилса бўлади. Унга қарши курашларда ғолиб чиқишга умид қиламан" - дейди Ласселс.

"Ливерпуль" - "Ньюкасл" учрашуви 26 декабрь куни, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика