Latest news

19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:58Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК баҳси учун таркиблар эълон қилинди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   10 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  4 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0

Нойерни соясидан кўриниш бераётган дарвозабон (ФОТО) News

Нойерни соясидан кўриниш бераётган дарвозабон (ФОТО)

"Бавария" жамоасининг иккинчи рақамли кипери Свен Ульрайх Нойер жароҳат олганидан сўнг асосий таркибнинг мунтазам футболчисига айланди.

Яқинда клуб расмий канали ушбу дарвозабон билан суҳбат уюштирди.

Олмани тагига олма тушади, деганларидек Свен Ульрайх ҳам отаси каби дарвозабон бўлди.

Бу ҳақда кипер шундай дейди: "Мени отам ҳам дарвозабон бўлган. У фақат пастки лигаларда ўйнаган бўлишига қарамасдан, мен унинг машғулотларини доимо кузатиб борардим. Менга отам ўз қўлқопларини йиғиштириши қизиқ туюларди".



Отасини машғулотларини, ўйинларини кузатган Свен Ульрайх дарвозабон бўлишни орзу қилади ва бу ниятига эришади.

Ульрайх фаолиятидаги дастлабки 3 йилни ўзининг илк клуби сафида ўтказади. Қизиғи, у ерда Ульрайх дарвозани қўриқламайди, балки майдонда футболчи сифатида ҳаракат қилади.

Бу борада у шундай дейди: "Мураббийни ўғли дарвозада тургани боис мен уни ўрнини эгаллай олмасдим".

Шундан сўнг Ульрайх бошқа жамоага ўтиб кетади.

Свен Ульрайх профессионал даражада 19 ёшида "Штутгарт" сафида ўзининг дебют учрашувиини ўтказади. Шундан кейин дарвозабон жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланади.


2015 йилда эса Свен Ульрайх "Штутгарт"дан "Бавария"га келиб қўшилади.
Унинг бу қарорини кўпчилик тушунмайди. Чунки "Штутгарт"да биринчи рақамли дарвозабонга айланган Ульрайх Нойерга захира бўлиш учун "Бавария"га ўтишга розилик беради.

Ульрайх ўзининг бу қарорини тўғри деб ҳисоблайди ва шундай дейди:
"Ўша пайти мен тўғри йўналишда қадам қўйганман. Менга янги чақирув керак эди ва "Бавария"дан қизиқарли таклиф олдим. Чунки "Бавария"дек жамоа Нойерга захира сифатида ёмон дарвозабонга қизиқиш билдирмасди. Улар менга ҳам ишонишди. Шу боисдан бу жамоага ўтиш мен учун катта шараф бўлган".

Свен Ульрайх ўз имкониятини кутди ва Германия кубоги учрашувлари ва чемпионат ўйинларининг сўнгги турларида майдонга тушиш учун имкониятга эга бўлди.

Ўтган мавсумда Нойерни жароҳат олиши эса Ульрайхга янада кўпроқ имконият тақдим этди.

Жорий мавсумда ҳам Нойер яна жароҳатланди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу эса Ульрайхга яна ишга киришиш учун йўл очди.


Дастлабки ўйинларда Ульрайх бир қатор хатоларга йўл қўйди. Айниқса ПСЖга қарши баҳсда дарвозабоннинг хатолари ҳам йирик ҳисобдаги мағлубиятга сабабчи бўлганди. Бироқ Юпп Хайнкес келиши билан Ульрайх ҳам ўз дарвозаси занжирини мустаҳкамлади.

Бу борада Ульрайх шундай фикрда:
"Машғулотларда кўп тер тўкиш мумкин, кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Аммо ҳеч бири ўйиндаги амалиётга тенг келолмайди. Ўйинда тўпланадиган тажриба умуман бошқа. Уни ҳеч қандай машғулот орқали ёпиб бўлмайди. Ритмга кириб олиш учун ўйин амалиёти жуда муҳим".

Шуни қайд этиб ўтиш жоиз, Ульрайх мавсум аввалида "Бавария"га пенальтилар сериясида Германия суперкубогини олиб берди. Шунингдек, яқиндагина Германия кубогида "Лейпциг"га қарши баҳсда жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Ульрайх Нойердан жуда кўп нарсани ўрганганини тан олади ва уни алоҳида қобилият эгаси деб ҳисоблайди.

- Ҳар куни Нойердек ўз ишининг устаси, ғаройиб иқтидор эгаси билан шуғулланиб жуда кўп нарсаларни ўрганаман. Уни машғулотларда кузатиб янада кучли бўлишинг мумкин. Лекин шуни тан олиш керакки, уни машғулотларда қиладиган ишларини такрорлашни иложиси йўқ. Унга Худо томонидан берилган истеъдод бор.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика