Latest news

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  1 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  22 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  12 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди" News

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди. "Пахтакор" кўп вазиятлар ярата олди. Ўйин сўнгида эса улар гол уришди ва ғалаба қозонишди.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси "Арал"дан жисмоний жиҳатдан устунлиги иккинчи тайм сўнгида билиниб қолди. Амалдаги чемпион ва Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Шунга қарамай, биз ҳужумкор футбол танладик. "Пахтакор" стадионинг майсаси табиий. Биз эса сунъий қопламада футбол ўйнашимизни биласизлар. Ушбу жиҳат ҳам футболчиларга бироз оғирлик қилди. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ҳужумга бўлган эътиборини янада кучайтирди.

- Ушбу учрашув аслида Нукус бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув манзили ўзгармаганида "Пахтакор"га қанчалик қийин бўларди? Ўтган мавсум "Пахтакор" Нукусда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганини эслаймиз.

- Бу масала ҳақида ўйлаш нотўғри. "Пахтакор" топ жамоа ва бугунги учрашувда даража ўз сўзини айтди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика