Latest news

10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  4 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью News

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган водий дербисида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” Фарғонада тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Учрашувлар тарихи

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 18та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида – 65:26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 8 очкони қўлга киритган.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  2:1
30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  0:1
08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалабага эришган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” зафар қучган.


Учрашув ҳакамлари

Фарғонадаги баҳсда Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Учрашув назоратчиси – Сайфиддин Эрматов.

Олий лига
4-тур
31 март
«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

 Бошланиш вақтлари


Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 31 март куни соат “Истиқлол” стадионида 16:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарларимиз ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 16:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика