Latest news

00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  1 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  4 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика News

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига доирасидаги ўз уйида ўтказилган охирги учала беллашувда имкониятни бой берди.

Андрей Канчельскисни ортга қайтарган "Навбаҳор" ўзининг эски-янги мураббийи қўл остида Суперлиганинг 19-турида  "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Достон Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини меҳмонлар фойдасига ҳал этди. 

Шу тариқа "Навбаҳор" иккинчи давра ҳисобидан ўз уйидаги бирорта ўйинда ғалаба қозонгани йўқ. Намангандаги ғалабасиз серия 3 ўйинга етди. Бунга қадар жамоа аввалига "Қизилқум"га, кейинчалик АГМКга ютқазганди. Бу сафар "Пахтакор" "Қизилқум" ва АГМК эплаган ишни уддалади. Қизиғи, учала учрашувда ҳам ягона гол баҳс тақдирини "Навбаҳор" рақиблари фойдасига ҳал этди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Шота Арвеладзе Ўзбекистондаги мураббийлик фаолияти давомида ўзаро тўқнашган ва мағлубиятга учрата олмай келаётган россиялик мутахассис Канчельскисни учинчи учрашувда доғда қолдиришга эришди. Грузия ва россиялик мураббийларнинг Ўзбекистондаги қарама-қаршилигида икки сафардан буён дуранг қайд этилаётганди. Бу гал Арвеладзе мазкур серияга барҳам берди.

Эътиборлиси, Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўқнаш келган мураббийлар орасидан фақатгина Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этишга улгурмади. Ўзбекистон кубоги финалида Ашурматовдан мағлуб бўлган мутахассис ҳозирча чемпионат доирасида мазкур ҳамкасби билан дуч келгани йўқ. Ўтган мавсум АГМК қуйи олтиликка тушиб кетгач Ашурматов жамоага келган бўлса, бу йили эса "Пахтакор" "Бухоро"га ташрифи олдидан Ашурматов истеъфога чиқарилганди. Қизиғи, "Сурхон"да маълум вақт ишлаган Ашурматов "Пахтакор"га қарши ўйин яқинлашиши олдидан у ердан ҳам истеъфога чиқарилганди. Шу тариқа ҳозирча Арвеладзе ўзаро тўқнашган ва мағлуб этмаган мураббий сифатида қолаётган Ашурматов қизиқ тасодиф туфайли "Пахтакор" билан чемпионатда учрашгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлиганинг 19-туридан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Кучли учталикдаги "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" эса "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз очколари сонини 53тага етказди ва "Локо"нинг ўз уйида "Металлург" билан дуранг қайд этиши натижасида ўртадаги фарқни 17 очкога оширди. "Пахтакор" бу билан чемпионлик учун катта қадам ташлади. Агарда келаси турда "Локо" Қўқонда очко йўқотадиган бўлса ва "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, унда келаси турдаёқ чемпион номи ойдинлашади. "Локомотив" Қўқонда муваффақият қозонадиган бўлса, унда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштиришни 21-турга қолдириши мумкин. Айнан Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши учрашув "Пахтакор" учун чемпионлик ўйинига айланиш эҳтимоли юқори.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика