Latest news

13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  0 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  4 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  31 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  62 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10

"Навбаҳор"да собиқ мураббийлар масаласи ижобий ҳал этилди News

"Навбаҳор"да собиқ мураббийлар масаласи ижобий ҳал этилди

"Навбаҳор" ПФК ҳамда россиялик мураббийлар - Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди.

“Навбаҳор” ПФК ҳамда россиялик мураббийлар - Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди. Клуб ва унинг собиқ мураббийлари ҳар икки томонни қаноатлантирадиган келишувга эришишди. Томонлар бир-бирларига эътирозлари йўқлигини, ушбу масаланинг ҳуқуқий майдон тамойилларига асосланган ҳолда ҳал этилганидан мамнун эканликларини билдиришди.

Клуб томонидан “Навбаҳор” ПФКни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган, ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, ёрдамини аямаган Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятига, клуб билан ҳамкорликда фаолият юритган “THEMIS LEGAL” спорт юридик фирмаси юристлари Хусанбаев Акмал ва Ливерко Ангелинага, улар билан алоқа ўрнатилишида беминнат ёрдам берган Championat.asia сайти раҳбари Ғайрат Хасбиуллинга, шунингдек, “Навбаҳор”нинг ўзбек футболи жамоатчилиги ҳамда жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрўсини сақлаш йўлида кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилган “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, умуман, мазкур жараёнга алоқадор барчага миннатдорлик билдирилди.



Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика