"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди
10 jul 2013 04:28
News
"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди
Мамлакат чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейин "Навбаҳор" футболчилари қисқа муддатлик таътилга чиқишганди.
Гарчи иккинчи даврани бошланишига деярли бир ой вақт бўлсада, жамоаларни машғулотларда иштирок этиши барчага маълум. Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлашни режалаштирган. Ўқув-йиғин машғулотларнинг дастлабки қисми Наманганда ташкил этилади. Машғулотларнинг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳам кўпчилик мухлисларимизни қизиқтириши табиий ҳол. Аввалроқ хабар берганимиздек, тажрибали ҳимоячилардан бири Абдумажит Тоиров “Металлург”га қарши ўйин олдидан жамоани тарк этганди. Жароҳат боис анчадан бери майдонга туша олмаётган яна бир ҳимоячи Виталий Почуев ҳам иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Бироз олдин Почуев футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганлигини ҳам айтганди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ҳимоячини мавсумнинг иккинчи қисмида бирор-бир клуб сафида кўрмаслигимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Тоиров ва Почуевлардан ташқари биринчи даврада ишончни оқламаган айрим ўйинчиларга ҳам жавоб бериш кўзда тутилган. Мураббийлар кенгаши бу борада якуний қарорга келгач, жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчиларнинг номига ойдинлик киритилади. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида эса тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Демак, яқин орада машғулотларда янги ўйинчиларни кўриш имкониятига эга бўламиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз жамоада рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар бўлиб борасиз.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments