Latest news

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

"Навбаҳор" - "Локомотив". Ўйин атрофидаги воқеъликлар, скутердаги байроқлар ва "Эйфель"даги тушлик ҳақида News

"Навбаҳор" - "Локомотив". Ўйин атрофидаги воқеъликлар, скутердаги байроқлар ва "Эйфель"даги тушлик ҳақида

Бугун Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


Сайтимиз делегацияси кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турган мазкур баҳсни бевосита стадионни ўзидан ёритиб бориш мақсадида эрта тонгдан йўлга отландилар. Наманган шаҳрига етиб келганимизда вилоят маркази узра футбол ҳавоси кезиб юрганлигига гувоҳ бўлдик. Узоқ йўл босиб келганлигимиз туфайли ўйиндан олдин тушлик қилиб олишга эҳтиёжимиз бор эди. Шаҳар кўчаларини кезаётганимизда "Эйфель" деб номланган кафе диққатимизни тортди.



Айнан мана шу кафеда тамадди қилиб олганимиздан сўнг, ҳали ўйин бошланишига 3 соат борлигига қарамасдан стадион томон ошиқдик. Стадион кириш эшиклари ёнида скутер ва кичик машиналарга ўрнатилган ватанимиз байроқлари жуда ажойиб манзарани акс эттираётганди.


Ўйинолди жараёнларни кузатиб бориш билан бирга ўйингоҳга кириш учун сотилаётган чипталар савдоси билан қизиқдик. Махсус автомобилларда сотилаётган кириш чипталарига навбат жуда кўп эди.


Учрашув бошланишига икки соатдан кўпроқ вақт қолганда мухлисларни стадионга киритиш жараёни бошланди. Стадион кириш эшиклари ёнида тўпланган мухлисларга ҳавас қилса арзийди.


Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориш учун келаётган айрим мухлисларни алоҳида кадрда суратга туширишга ҳам улгурдик.



Бу ота-бола мухлислар "Навбаҳор"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилишган экан...

Ниҳоят ОАВ вакиллари ва журналистлар учун белгиланган жойдан "Марказий" ўйингоҳга кириб келдик.


Бу вақтда стадион мухлислар билан тобора тўлиб бораётганди.


Ўйиндан олдин таниқли санъаткорларнинг чиқишлари мухлисларга янада юқори кайфиятни тақдим этди.


Учрашув бошланишига бир соат қолганда стадион мухлислар билан деярли тўлиб бўлганди



Бу эса ўйиндан олдин Championat.asia мухбири билан суратга тушсанг, албатта гол урасан деб номланган сурат


Ўйиндан олдин расмий шахслар иштирокида Наманган вилоятида катта футбол мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ниҳоят орзиқиб кутилган учрашув бошланди. Ўз майдонидаги мавсумнинг дастлабки учрашувини 25000дан зиёд футбол мухлислари қаршисида ўтказган "Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов ва Игорь Голбаннинг иккинчи бўлимда урган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Navbahor

Azim Akhmedov - 64', Igor Golban - 88'

Superliga. Round 2

06/03/2020, 18:15

0
:
2
Finished

Lokomotiv

45'
90'
59'  Ivan Solovyov
63'  Zabikhillo Urinbaev (Shokhrukh Mahmudkhojiyev)
64'  Azim Akhmedov
82'  Ivan Solovyov (Javlon Ibrokhimov)
88'  Igor Golban
90'  Islom Rashidkhanov (Pavel Golishev)
18'  Oleg Zoteev
39'  Kirill Pogrebnyak
59'  Davron Umirov
63'  Kirill Pogrebnyak (Diyor Turapov)
65'  Davron Umirov (Vadim Afonin)
71'  Marat Bikmayev
85'  Davron Khashimov
86'  Shahzod Shaymanov (Abdulaziz Yusupov)
89'  Temurkhuja Abdukhalikov



Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика