Latest news

01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  0 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди News

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди

Tags :  Насаф
Бугун мамлакатимиз бўйлаб болажонлар байрами кенг нишонланмоқда. “Насаф” ПФК раҳбарияти ҳам ушбу Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини ўз эътиборидан четда қолдирмайди.

Бугунги болалар байрами куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбариятининг ташаббусига биноан Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар интернат мактаби тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди. Ушбу интернат мактаби билан “Насаф” клуби ўртасида доимий алоқа ўрнатилган бўлиб, интернат тарбияланувчилари учун “Марказий” стадионга экскурсиялар, “Насаф” футбол мактабига ташрифлар уюштирилиб турилади. Байрамларда эса улар ҳолидан хабар олинади.
 
Бугун ҳам шундай бўлди. Бир гуруҳ “Насаф” ПФК ходимлари халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан яна интернатга ташриф буюришди. У ерда тарбия олаётган болалар билан қизғин суҳбат уюштирилди ва уларга клуб томонидан тайёрланган совға-саломлар топиширилди.
 
Бу ташрифдан интернатдаги болалар ҳам тарбиячилар ҳам хурсанд бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика