Latest news

22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  9 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  85 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  26 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради News

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради

Ўзингизга маълум, эртага яъни 30 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви Тошкент шаҳрида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
"Насаф" жамоаси ана шу учрашувни ўтказиш учун бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Бу ҳақда бизга "Насаф" ПФК матбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий маълумот берди. "Бугун кечки пайт жамоамиз Қарши-Тошкент ҳаво йўли орқали Тошкентга жўнаб кетишади. Жамоамиз бугун бир марта Қарши шаҳрида ўйин олди машғулотини ўтказишади ва кечга йўлга чиқишади. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида хабарингиз бор, биринчи даврада "Олмалиқ" сафида фаолият кўрсатган асли жамоамизда ҳам тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов бундан буён "аждарлар" аъзосига айланди. Жамоани расман дарвозабон Ғайратжон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Мирзакамол Камоловлар тарк этишди, улар энди Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзоларидир. "Қизилқум"да шуғулланиб турган жамоамиз аъзоси Элдор Бойматов яна жамоа сафига қайтиш эҳтимоли бор, бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз. Таркибда бошқа ўзгаришлар йўқ. Эртага Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Пахтакор" Марказий стадионида кеч соат 19:00да бошланади. Учрашув ўтказилгач "Насаф" яна Қаршига келиб миллий чемпионатимизнинг 14-турига яъни Гулистоннинг "Гулистон" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўришади. Ушбу учрашув 3 август куни Марказий стадионда бўлиб ўтади", - дейди Азиз Нурий.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан жамоамизнинг эртага бўлиб ўтадиган учрашувда фақат зафар қозонишини тилаб қоламиз
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика