Latest news

08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  0 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  1 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  2 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  2 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  7 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида News

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида

Кико Зуниганинг навбатдаги сафари сўлим водийнинг Наманган вилояти бўлди.

Тўрақўрғонда "Odil Junior" номи остида фаолият бошлаган болалар футбол клуби "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда Кико Зунигани мактабда мастер-класс ўтказиш тадбирини ташкил этди.

Водий (Наманган, Қўқон, Фарғона, Андижон) футболини янгича, замонавий кўринишда аввалги мавқеини тиклашда ўзининг ёрдамини берган ҳолда яхлит водий лигасини ташкил этиб, водийнинг энг зўр истеъдод эгаларига Европа эшикларини очишни режа қилаётган Одил Аҳмедов илк қадамини "Odil Junior" орқали ташлаган эди.



Кико Зуниганинг Наманган вилоятига ташриф буюриши, вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровни ҳам беътибор қолдирмади. Зуниганинг мастер-классига шахсан ўзи ташриф буюрган Хайрулло Хайитбоевич яқин кунлар ичида "Odil Junior" академияси учун махсус жой ажратилиши ва у ерда водийнинг энг сара футболчилари тарбия топиб, водий футболини юқори чўққига олиб чиқиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида испаниялик мутахассис, Ўзбекистонни кезиб чиқар экан, бу ерда футбол сир-сабоқларини ўрганаётган болаларнинг маҳоратига қойил қолганини, бу ҳақда албатта Испаниялик скаутларга айтишини таъкидлаб ўтди.



Ҳоким билан суҳбат қурар экан, агар барча шарт-шароитлар яратилса, ўзининг ҳам шу лойиҳада иштирок этишини маълум қилди.

"Odil Junior" жамоаси ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаганини эшитган Кико Зунига ўз ҳайратини яшира олмади ва шундай деди:
- Агар Сизларда 5-6 ойдан бери шуғулланаётган болалар жамоалари шундай ўйнаса, мутахассисларни ривожлантириш ва болалар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтириш орқали Европани "эгаллашингиз" аниқ.




Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика