Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  9 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  106 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков қандай ваъда берди? News

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков қандай ваъда берди?

Фарғона водийсида стадионларни инспекциядан ўтказаётган ПФЛ комиссияси “Қўқон-1912” стадионини текширгач, Наманганга ташриф буюрди ва “Навбаҳор” футбол клуби стадионини испекциядан ўтказди.

Айни дамда, “Навбаҳор” футбол клуби стадионида чим талабга жавоб бермайдиган даражада, шунингдек, трибуналарда ҳам кичик муаммолар мавжуд.

Аввалроқ хабар берилганидек, ЎзПФЛ келаси мавсумдан бошлаб футбол клубларига жиддий талаблар қўйган ва клублар ҳозирдан келаси мавсум учун тайёргарликни бошлаши ва ПФЛни бундан хабардор қилиб бориши шарт. Бу масала “Навбаҳор” футбол клубига ҳам етказилди ва клуб келаси мавсум учун тайёргарлик бошланганини бизга маълум қилди.

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси биринчи Вице-президени Шамшод Сариков бу ҳақда биз билан суҳбатда шуни маълум қилди:

“ПФЛ талаблари асосида стадионда ишни деярли бошладик. Биз барча талаблар ҳақида хабардомиз ва албатта буни бажаришга тайёрмиз. Биринчи навбатда муаммо – чим масаласини албатта ҳал қиламиз. Айтишим мумкинки, “Навбаҳор” клуби стадиони чими барча халқаро стандартларга ҳамда ОФК ва ФИФА стандартларига жавоб берадиган тарзда янгиланади”, - дейди вилоят Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти.

“Чим масаласи бўйича келишувга эришдик ва бу борада шартнома тузилади. Наманганга ташриф буюрган мутахассислар билан маслаҳат қилдик. Ваъда беришим мумкинки, стадион келаси мавсумга тайёргарликни катта масуълият билан олиб боради. Дренаж, чим ва бошқа жиҳозлар янгиланади. Шунингдек, ПФЛ мутахассислари билан стадиондаги СИП ўриндиқларни янгилаш масаласида гаплашдик. Айтишим мумкин, клуб стадионида барча талаблар бажарилади”, - деди Сариков.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика