Latest news

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  1 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  18 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  6 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз” News

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз”

Жорий мавсум “Машъал” жамоаси учун осон кечмаяпти. Клуб охирги турларда кўп очколарни қўлдан чиқариши туфайли турнир жадвалининг қуйи поғоналарининг бирига тушиб қолди.

“Газчилар” 23-турда ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўйнайди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувда "Маъшал"нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов майдонда бошқаларга нисбатан фаоллиги билан ажралиб турди. Шу боис иқтидорли футболси championat.asia талқинига биноан турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Мазкур учрашувдан олдин “Навбаҳор”нинг қандай жамоа эканини билган ҳолда машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўргандик. Баҳс анча жанговар ва курашларга бой бўлди. Дейлик, бизда гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Афсуски, ундан фойдаланиш вақтида омадимиз келмади. Қолаверса, рақибимиз ҳам анча яхши ўйин кўрсатди.

- Сизнингча, “Машъал”нинг бу мавсумда барқарор ўйнай олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда йўқотишлар туфайли биз ўз даражамизда ўйнай олмаяпмиз. Дейлик, баъзида жароҳатлар сабабли кўп ўйинчиларимиз майдонга туша олмаяпти. Айрим ҳолатларда эса сариқ карточкалар кўплиги боис, асосий таркибимиз футболчилари майдонга чиқа олгани йўқ. Шу жиҳатидан олиб қаралса, бош мураббийимиз оптимал таркибдан фойдаланиш вақтида қийинчиликларга дуч келмоқда. Табиийки, бу бизнинг натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

- Ортда қолган 23-турдан кейин “Машъал”нинг турнир жадвалидаги ҳолати анча жиддийлашди. Жамоангизнинг Суперлигада қолиш имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдимизда ўйинлар бор. 23-турдан кейинги ҳолатимизга келиб чиқиб, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Чунки ҳали ўйинларимиз бор ва ушбу беллашувларда ғалаба қозониб, ўзимизга керакли миқдордаги очколарни жамғара оламиз. Бу орқали эса “Машъал” Суперлигада қола олади. Кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Келгусида йилда ҳам “Машъал”да қоласизми ёки бошқа жамоага йўл олишингиз мумкинми?
- “Газчилар” билан шартномам муддати 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. Мавсум якунига етганидан сўнг барчаси маълум бўлади. Катта эҳтимол келаси йилда ҳам “Машъал”да тўп тепаман.

- Рамзий терма жамоага тушишингизни кутганмидиз?
- Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Сайтда бу ҳақда кўриб, хурсанд бўлдим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика