Latest news

13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  1 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  5 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..." News

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..."

"Бухоро" - "Шўртан" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

- Нима учун жамоа кечаги ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди?
- Ўзи гол уриш қийин бўлаяпти, иккинчи голни урганимиздан кейин эса ёш болаларча хато эвазига кейинги дақиқадаёқ тўп ўтказиб юбордик. Бу гол "Бухоро"га қўшимча куч бағишлади ва улар иккинчи голни ҳам уришди.

Кечаги ўйинни умумий олиб қараганда биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият деб ўйлайман. Афсуски, сўнгги пайтларда шошма-шошарлик ва палапартиш ҳаракат қилиш эвазига оддий вазиятларда голлар ўтказиб юбораяпмиз. Мана шу муаммони бартараф эта олмаяпмиз, балки мен ўйинчиларга бу нарсани сингдира олмаётгандирман. Кеча ҳам худди шу нарса такрорланди. "Бухоро" олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашаяпти, иккинчи даврада мураббийлар алмашди. Шу сабабли улардан кучли ўйин кутгандим. Лекин, футболчиларим яхшироқ ҳаракат қилишди. Иккита тўп фарқи билан олдинда бора туриб ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборганимиз ачинарли бўлди.

- Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборган Игорь Тараннинг йўқлиги билиндими?
- Қайсидур маънода Тараннинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказгандир, лекин ҳозир пайтда бир ўйинчини ўрнини бошқа футболчи тўлдира олиши зарур. Бусиз клуб яхши натижага эриша олмайди. Жамоадаги бошқа ҳужумчилар Тараннинг йўқлигини билинтиришмади деб ўйлайман.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика