Latest news

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  53 00:41АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  1 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 23:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ипсвич", "Ноттингем" - "Арсенал": бошланғич таркиблар аниқ!  13 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  11 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

Мурод Исмоилов: "Тактика танлашда хатога йўл қўйдим" News

Мурод Исмоилов: "Тактика танлашда хатога йўл қўйдим"

"Нефтчи" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анужмани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

- Бугун кутилганидек учрашув шиддатли ва муросасиз руҳда кечди. Ўз майдонимизда илк ўйин бўлгани учунми шогирдларимни ҳаяжон босди. Шу сабабли имконият “Пахтакор” томонига ўтди. Бундан рақиб футболчилари фойдаланиб қолди, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов. 

Таркиб танлашда адашганимни тан оламан. Қайсидир футболчини тушуриб хато қилдик. Лекин уларни ҳозир айнан кимлар эканлигини айтмаганим мақул. Одамни ичида нима эканлигини билмаймиз.

Ўйингача турли тактикаларни қўллаб кўрдик. Янги футболчиларни бошқа амплуаларда синаб кўрдик. Ҳаттоки ўйиндан бир неча кун олдин асосий таркибни ёшларга қарши ўйнатиб уларни руҳий холатини яхшилашга уриндик.

Афсуски ўйиннинг бошидаги ҳаяжон бизга қимматга тушди.
Иккинчи таймда эса йигитлар ўзларига келиб ўйин суратини қисман ижобий томонга ўзгартириб, айрим вазиятларда биз кутгандек ҳаракат қилишди.

Ўз ўйинимизни топиб олишимиз учун бизга яна озгина вақт керак. “Пахтакор” мисолида олиб айтадиган бўлсам бу жамоанинг футболчилари 3-4 йилдан бери бирга ўйнаб келмоқда.

Мухлисларни ҳам тўғри тушуниб турубман. Мен ишонаманки жамоа олий лигадан тушиб кетмайди. Агарда ўтган йилги натижадан паст ўринни олсак мен ариза ёзиб ишдан кетаман. Чунки “Нефтчи” ўз тарихига эга жамоа ва унга мухлисларнинг ўзига яраша меҳри тушган.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика