Latest news

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  179 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Мурод Исмоилов: "Икки мағлубиятдан сўнг ортга йўл йўқ эди" News

Мурод Исмоилов: "Икки мағлубиятдан сўнг ортга йўл йўқ эди"

"Нефтчи" бош мураббийи Мурод Исмоилов "Андижон" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" ва "Насаф"га қарши учрашувлардан кейин жамоамизда озгина тушкун кайфият мавжуд эди. "Андижон"га қарши баҳсга жуда пухта тайёргарлик кўрдик. "Андижон" жамоаси ҳам аввалги мағлубиятдан кейин дербига яхши тайёргарлик кўрганликлари аниқ эди. Ўйиндан аввал йўқотишларга эга эдик.

Бахтиёр Ёқубов, Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатовлар бугун майдонга туша олмадилар. Худога шукр, бугун жамоамизнинг тажрибали (фахрий) ўйинчилари жудаям чиройли ўйин намойиш этишди. Уларнинг ҳали айтадиган сўзлари бор эди ва биз улардан керакли пайтда фойдаланишга эришмоқдамиз.

"Андижон" ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Кейинги ўйинларда "Андижон" жамоасига омадлар тилайман. Биз ҳам тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Кейинги "Олмалиқ"қа қарши баҳс учун тайёргарликни бошлашимиз керак. 

Айтиб ўтганимдек, аввалги икки мағлубиятдан кейин орқага йўл йўқ эди. Шогирдларим ҳам маъсулиятни ҳис қилиб турган эдилар. Аввалги мағлубиятлар учун раҳбариятимиз ва мухлисларимиз олдида жудаям хижолатда эдик. Бугунги ғалабада етакчи ўйинчиларимиз Мансур Саидов ва Акмал Холматовлар асосий ролни ўйнадилар деб бемалол айтавераман. Учрашув бошидан жароҳатидан эндигина фориғ бўлаётган Рўзимбой Аҳмедов ва Шерзод Ҳакимовларни туширдим. Бу ўйлаган қарорларимиз бугун ўзини 100% оқлади деб ўйлайман. Жуда ҳавас қилдимки, "Андижон" мухлислари жамоаси ютқазаётган бўлсалар ҳам қўллаб-қувватлашдан тўхтамадилар. Бу ишни ҳамма жойда ҳам қила олишмайди. "Андижон" мухлисларига ва бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга каттакон раҳмат. 

Бизнинг асосий мақсадимиз, ҳар бир ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш. Мухлис ўйинни кўриш учун 2-3 соат вақтини ажратади. Шу вақт давомида биз уларга бир олам қувонч бахш эта олишимиз керак. Бугунги чиройли ўйинимиз орқали мухлисларимизни хурсанд қилдик деб ўйлайман.

Инсон бажара оладиган нарсасинигина ваъда бериши керак. Ақли етган инсон ваъда бериши керак. Ваъда бердими уни бажариши шарт! Аввалги йили жамоамиз 9-ўринни эгаллаган эди. Ўтган йили "Футбол Шарҳи" кўрсатувида ваъда бериб қўйиб бир йил давомида қийналдим. 8-ўринни эгаллашимиз охирги турларгача аниқ эмасди. Эркак киши гапига жавоб бериши керак. Ҳар бир ўйинда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ваъда бераман.


Комилжон Икромов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика