Latest news

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"нинг ғалабасини жамоанинг марҳум мухлиси хотирасига бағишлади News

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"нинг ғалабасини жамоанинг марҳум мухлиси хотирасига бағишлади

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Металлург" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Бугунги ғалабани марҳум мухлисимиз Муҳаммад Али Хожи ота Турдиалиевнинг хотирасига бағишлаймиз.  Уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Қизиқарли кечган ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бугунги баҳсда ғалабани қўлга киритиш осон кечгани йўқ. Чунки "Металлург" жамоаси бугун иккинчи рақам остида, яъни қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди. Уларнинг бу режаси бизга ўйин давомида етарлича ноқулайликлар тақдим этди. Биринчи бўлимда футболчилар яхши ўйнашди, аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда бироз оқсадик. Иккинчи бўлимда эса қилинган меҳнатларимизга яраша мукофот олдик. Ўйлайманки, жамоамиз қўлдан келганча чиройли футбол кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Натижада муҳим ғалабани тантана қилдик.

- Куни "Championat.asia" нашрида меҳмон бўлганизда ушбу учрашувда Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти "PFLMANAGER.UZ" учун жамоангиздан Шаҳзод Нурматовни олишни тавсия бергандингиз. Якунда эса ушбу маслаҳатингиз ўзини оқлади ва ҳужумчи нафақат гол урди, балки голли узатмани ҳам амалга оширди...

- Ҳа, нафақат Нурматов, балки Мурод Тошматовни ҳам тавсия қилгандим. Умуман олганда бугун Нурматов бир эмас, 2-3та гол уриш имкониятларига эга бўлди. Танаффусда қаерда хато қилганини айтиб, керакли кўрсатмаларни бердим. Иккинчи бўлимда эса гол уришга эришди. Нурматов келажакда ҳам ўз хатолари устида ишласа, майдонни голсиз тарк этмайди. Бугун ҳам қанотлардан уюштирилган бир қатор ҳужумларни якунлашда унга аниқлик етишмади.

- Мавсум аввалида "Бунёдкор"нинг бу қадар муваффақиятли старт олишини кўпчилик кутмаганди. Жамоанинг ҳозирги ғалабалари пойдевори айнан сиз билан боғлиқлиги ҳақида матбуотда ҳам бот-бот ёзишмоқда. Айтингчи, муваффақият сири нимада?

- Яқиндагина "Championat.asia" сайтига ташриф буюрганимда ушбу саволга жавоб бердим. Ҳаммаси жуда оддий. Инсон тушунадиган оддий сўзлар. Муҳими, футболчиларим ушбу керакли сўзларни тўғри қабул қилишмоқда. Ўйлайманки, бу нарса аввало улар учун фойдали. Барча футболчилардан бир хил нарса талаб этилмоқда. Бу Зуҳуров бўладими, Иброҳимов, Икромов ёки Ғиёсов бўладими, фарқи йўқ. Шунингдек, ҳар бир футболчи жамоа муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Бизнинг ўйин таваккалликка асосланмаган. Тўпни бехуда тепвориш эмас, кўпроқ тўп билан муомулада бўлиш ва мазмунли футбол ўйнаш. Қўл остимда иқтидорли футболчилар жамланган. Жамоада пул борми-йўқлигидан қатъи назар "Бунёдкор" ўз даражасидан пастга тушиши керак эмас. Ҳаёт бир текис давом этмайди. Ҳаёт тепалик ва пастликлардан иборат. Жўжани эса кузда санаймиз.  

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика