Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Миржалол Қосимов: "Бу - футбол, шахмат эмас. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак" News

Миржалол Қосимов: "Бу - футбол, шахмат эмас. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак"

Ўзбекистон кубоги финали доирасида бўлиб ўтган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди

"Мавсум якунлангани билан барчани табриклайман. Оғир йил бўлди. Финалда ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Лекин футболни алдаб бўлмайди. Рақиб кучли бўлганига қарамасдан биринчи бўлимда борларини беришди. Ўйин давомида яратилган вазиятдан фойдалана олмадик. 

Учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз ўхшади. Кичкина хатолар бўлиши керак эмаслигини кеча матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим. "Пахтакор" қарши ҳужумни голга айлантирди, иккинчи бўлим бошида яна ўша кичкина хато ҳисобига тўп олиб чиқдик. Бу хоҳлаймизми йўқми йигитларга руҳан таъсир қилди. Бизга қарши ўйнаётган жамоага эса аксинча ижобий таъсир қилади. Учинчи голда ВАР орқали дарвозамизга пенальти белгиланди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ҳам чиқмади. Албатта, "Пахтакор" кучли жамоа. Бежиз Ўзбекистон чемпиони эмас. Таркибида энг яхши футболчилар йиғилган. Улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди, кубокдаги ғолиблик билан табриклаймиз. Бу - футбол, унда кимдир ютиши, кимдир ютқазиши керак. Жорий йилда ёмон натижага эришмадик. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Футболни ишқибозлар учун ўйнаймиз. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман, тўғриси чарчашди. Дам олиши лозим. Боз устига мавсум ҳам чўзилиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон халқини яқинлашаётган янги йил билан табриклайман

Гол урилган вазиятларни эслайдиган бўлсак, Черан гол урганда биз ҳужумга ўтган эдик, дарвоза олдида тўпни йўқотдик ва "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ўша вазиятда кўпроқ тўп билан муомалада бўлишимиз керак эди. Адашмасам тўпни Элгужа йўқотди. Вазиятдан тўғри фойдаланиш талаб этиларди. Кимдир ўша вазиятда тўғри кимдир нотўғри фойдаланади. Бу - футбол, шахмат эмас. Вақт қисқа бўлади. Шогирдларимдан биринчи маротаба финалда иштирок этаётганлар ҳам бор. Тарих яратишни истагандик, лекин янада кўпроқ ишлашимиз кераклиги кўринди",- дейди Миржалол Қосимов.

- Муроджон Тошматовнинг иккинчи бўлимда алмаштирилиши мажбуран рўй бердими?

- Ўзбекларда "Йиқилишимни билганимда тагимга кўрпача ёзиб олардим",- деган гап бор. Ҳимояда Мурод Тошматов ўйнаб келаётганди, қолаверса жароҳати ҳам бор эди. Кеча гаплашганимда ҳам чиқиб ўйнаб бера оламан деди. Биринчи бўлимда кўриниб қолдики, жароҳати 90 дақиқа ўйнашга йўл қўймади. Шу сабабли иккинчи бўлимда уни алмаштирдик. 

- Биринчи голдан сўнг Мате Ватсадзенинг кайфияти тушиб кетгандек кўринди...

- Футбол ҳиссиётлари билан қизиқ. Уни бир киши ўйнамайди, жамоавий ўйин ҳисобланади. Гол кимнидир руҳий томондан кучли қилади, яна кимгадир салбий таъсир қилади. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин ўйин биз истагандек чиқмади. Мате биринчи бўлимда бирга-бир вазиятда тўп билан тўғри ҳаракат қилганида гол уриши мумкин эди. У ҳам чарчаган, йил давомида кўп тўхталишлар бўлди. Футболчиларим кубокни ютишни истаётганди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтказишди. Ёзда чемпионатни ўтказа оламизми йўқми деган савол қийнаганди. Шундай бўлсада куч топа олишди. Финалга ўзимиздан ўзимиз чиқиб қолмадик. Ўзимизнинг меҳнатимиз орқали чиқдик. АГМК жамоаси учун кичик тарих ярата олдик, бронза медалларига эга чиқдик. Бу кичик нарса эмас. Биз олдинга интилишда давом этамиз. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак. 

- 2021 йил катта мақсадларга эришиш учун яна нима қилиш керак деб ўйлайсиз? Режаларингиз қандай? 

- Режамиз авваламбор ҳордиқ чиқариш. Мақсадимиз АГМКни кучайтириш. Олдимизда ОЧЛда гуруҳ босқичида иштирок этиш имконияти бор. Тўғри тайёргарлик кўриб, футболчиларни йиғамиз. Олмалиқда футболни яхши кўришади, бу йил кичик тариха ярата олдик, бронза медал олиш баробарида кубок финалига қадар етиб келдик. Кейинги йилги режаларимиз катта. Навбатдаги мавсумда учинчи ўрин клуб раҳбарларини қониқтирмайди. Футболда курашиш ва юқори ўринларни эгаллаш муҳим омил ҳисобланади. Қолганини вақт кўрсатади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика