Latest news

10:26«Навбаҳор» Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Йиғинда кимлар иштирок этмоқда?  0 10:00Акаки Шулаянинг «Локомотив»даги маоши маълум  2 09:35Роналду фаолиятини кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин  9 09:08Дидье Дешам Франция термасини тарк этади. Унинг ўрнига ким келиши ҳам маълум  9 08:41«Насаф» яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:12Расман. Жаба Жигаури Ўзбекистоннинг бошқа жамоасига ўтди  2 07:45 Винисиус нечта ўйинга четлатилгани маълум  19 05:05Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди  10 02:59Лига кубоги. "Арсенал" илк ўйинда имкониятни бой берди  16 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  3 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  1 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  2 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  1 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  6 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  4

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман" News

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

"Икки бўлимда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Тан олиш керак, биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Сабаби, майдонда жуда хотиржамлик билан ҳаракат қилдик. Рақиб дарвозаси ёнида хавфли ҳужумлар ташкиллаштира олмадик. Қолаверса, биринчи бўлим бошида дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди. Лекин иккинчи бўлимда хатти-ҳаракатлари учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Биринчидан, ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик. Шу билан бирга, учта гол уришга муваффақ бўлдик ва уч очкога эга бўлдик. Бу эса Ботирали Эргашевга ҳам далда бўлди. Чунки руҳий тарафлама спортчининг ўйинида пасайиш кузатилиши мумкин. Шу боис, йигитлар майдонда жонини бериб ҳаракат қилишди ҳамда керакли натижани қайд этишди. Олдимизга қўйган мақсад уч очко қўлга киритиш эди. Фурсатдан фойдаланиб, ёмғир ёғишига қарамасдан, ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар чиройли ўйин гувоҳига айланишди, деб ўйлайман. Сабаби, меҳнати синган инсонларга раҳмат айтиб қоламан, майдон сифати жудаям ажойиб даражада. Ёмғир ёғишига қарамасдан, йигитлар чиройли футбол кўрсатишди. 

— Мартин Боакенинг захирадан ўйинга қўшилиши биринчи бўлимда "Нефтчи" ҳимоясини ўрганиш учун қилинган ҳаракатми?

— Йўқ, негаки қўл остимда нечта футболчи бўлса, улардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламан. Шу боис, майдонга чиққан ҳар бир футболчи жамоа учун жон куйдириши лозим. 

— Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган Элдор Бегимовнинг ўйинига муносабатингиз...

— Бегимов захирадан майдонга тушиб, яхши киришиб кетди ва жамоанинг учинчи голини урди. Унинг ўйинига хулоса қилиш учун вақт камлик қилди", – деди олмалиқликлар устози.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика