Latest news

18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  1 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  2 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  2 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  6 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  12 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  12 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  10

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади News

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионати чорак финал йўлланмаси билан табриклади.
2 июль, шанба куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари доирасида Греция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой ўтган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига тарихда илк бор жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига кириш имконини берди.

Учрашув якунига етиши билан «Камил Ўжак» стадионидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кийим алмаштириш хонасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Терма жамоалар маркази Асқар Толибжонов футболчилар билан учрашди. Толибжонов футболчиларни тарихий ғалаба билан табриклаб, ЎФФ Президенти табригини етказди.

«Ўйин тугаши билан Мираброр Зуфарович билан алоқага чиқдик. ЎФФ Президенти ёш футболчиларни Греция устидан қозонилган ғалаба билан табриклаб, Ўзбекистон халқини бундан кейин ҳам мана шундай чиройли муваффақиятлар билан қувонтиришдаги ҳаракатларингиз бардавом бўлишини тиладилар», - деди ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов.

Терма жамоани 2 июлдаги муваффақияти билан боғлиқ табриклар келишда давом этмоқда. Футболчиларни, энг аввало, оила аъзолари, яқин қариндошлари, дўстлари, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон футбол жамоатчилиги ғалаба билан муборакбод этмоқда. Табрик йўллаганлар орасида Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионатида Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев жамоаси билан яқиндан ишлаган мексикалик мутахассисларнинг ҳам борлиги эътиборга молик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика