Latest news

22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  9 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4

"Металлург": Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашувига тайёргарлик давом этмоқда News

"Металлург": Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашувига тайёргарлик давом этмоқда

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 доирасидаги икки муҳим учрашуви боис 3-тур учрашувларидан бўш қолган "Металлург" футболчилари айнан тур учрашувлари ўтказилган санада, "Бунёдкор" академияси майдонида мезбонларга қарши назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Биринчи навбатда футболчиларни ўйин амалиёти билан таминлашни мақсад қилган мураббийларимиз қўл остидаги ўйинчиларнинг барчасига майдонга тушиш имкониятини беришди. Ўз навбатида жароҳати боис дастлабки икки турда майдонга туша олмаган Муроджон Тошматовнинг машғулотларга киришганлиги мухлисларимизни хурсанд этмасдан қолмайди. Тошматов шу куни биринчи таймда тўлиқ фаолият юритди.

Учрашув эса мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи таймда Сардорбек Азимов томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик дам берилди. Душанба кунидан эса жамоамиз аъзолари Чирчиқдаги “Кимёгар” стадионида Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишди. Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра “Металлург” бу босқични Тошкентда – “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўтказади.

“Бунёдкор” – “Металлург” – 1:0. Назорат учрашуви.
Гол:
Сардор Азимов.
Металлург: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Исломжон Қобилов, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Аюбхон Нўмонов, Алишер Зиёвуддинов, Дониёр Исмоилов, Санжар Қодирқулов, Тимур Усмонов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Давронбек Каримқулов, Вусол Магеррамов, Достонбек Турсунов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Камронбей Копадзе, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фарҳод Намозов, Исломбек Исоқжонов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика