Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Машҳур Али Дайи рекордини такрорлаган 22 ёшли йигитча News

Машҳур Али Дайи рекордини такрорлаган 22 ёшли йигитча

Шундай қилиб Осиё Кубоги-2019да эронлик машҳур ҳужумчи Али Дайининг рекорди такрорланди.

Алий Дайи 1996 йил БААда ўтказилган Осиё Кубогида 8та гол уриб мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олганди. Орадан 23 йил ўтиб яна БААда ташкил этилган мусобақада Дайи ўрнатган рекорд такрорланди. Бу сафар Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Алмуаз Али 8та гол уришга мувапффақ бўлди. Агар у финалда ҳам тўп киритса, бу борада мутлақ рекордчига айланиб олади.

Алмуаз Али 22 ёшда. Шунга қарамай Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У гуруҳ босқичида Ливанга битта, КХДРга 4та ва Саудия Арабистонига 2та гол урди. Аммо 1/8 ва 1/4 финалларда тўп киритиш насиб этмади. Кеча бўлиб ўтган ўтган БААга қарши ярим финал баҳсида эса "Ал Дуҳайл" ҳужумчиси яна битта гол уришга муваффақ бўлди. Шукндай қилиб ёш ҳужумчи мусобақадаги голлари сонини 8тага етказиб олди.

Али Дайи 1996 йил 8та гол урган пайт 27 ёшда эди. Демак, Алмуаз Алига нисбатан бирмунча тажрибали бўлган. Дайи бундан 23 йил муқаддам ўтказилган қитъа биринчилигида Ироққа, Таиланд, Саудия Арабистонига биттадан, чорак финалда Жанубий Кореяга тўртта, ҳамда 3-ўрин учун кечган баҳсда Қувайтга битта гол урганди.

Али Дайи рекорди такрорлаyганидан сўнг қатарлик ҳужумчи ОФК сайтига интервью бериб шундай деди: "Мен доим Дайининг рекордига тенглашиб олишни ўйладим. Буни амалга оширганимдан хурсандман. Мен бундан кейин ҳам ўз устимда тинмай ишлашда давом этаман. Энди бўлса финалда ғалаба қозониб, уйга бош соврин билан қайтишни хоҳлайман".

Алмуаз Али деган футболчи бу йил чиқиб қолгани йўқ. У ўтган йил Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ҳам тўпурар бўлганди. Биз чемпион бўлган ўша мусобақада вакилларимиз Қатар билан бир гуруҳдан жой олгани ёдингизда бўлса керак. 1-турда айнан шу ҳужумчининг голи туфайли мағлуб бўлганмиз.

Алмуаз Али бир йил олдин Хитойга 2та, Фаластинга 2та ва Вьетнамга битта гол уриб жами 6та гол билан мусобақанинг "Энг яхши тўпурари" бўлганди. Бу ҳам таҳсинга лойиқ. Мана энди ушбу ҳужумчи Осиё Кубогида ҳам порлаяпти.

Х.Холиқов.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика