Latest news

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  9 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

"Машъал": Ўтганлар ёд этилди News

"Машъал": Ўтганлар ёд этилди

Tags :  Машъал
Бугун 9 Май юртимизда Хотира ва қадрлаш куни.

Шу муносабат билан «Машъал» ПФК болалар футбол мактаби тарбияланувчилари ва бир қатор футбол мактаб мураббийлари, марҳум Баҳром Вафоев ва клубнинг ашаддий мухлиси бўлган Бахриддин Рўзиев, ҳамда клуб академиясининг собиқ директори, Борис Серостановларнинг қабрлари зиёрат қилиниб қуръон тиловат қилинди.



Шундан кейин мураббийлар ва футбол мактаб  тарбияланувчилари  “Хожа Абдуллоҳ, ибн Муборак ал- Марвазий ” зиёратгоҳига ташриф буюриб буюк авлоний хоклари зиёрат қилинди.

Шунингдек «Машъал» ПФК да фаолият юритган мутахасис, Бахтиёр Давлатов ва «Машъал» жамоамиз тарбияланувчиси ва футболчиси марҳум, Александр Шадрин лар яна бир бор ёдга олинди.



Бахтиёр Давлатов Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган.

Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович 2013 йил оламдан  ўтган.



Александр Шадрин 1988 йил таваллуд топган ушбу футболчи «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006 2010 йиллар мобайнида Олий лигада тўрт мавсум “Газчилар” шаънини ҳимоя қилган. 2011 йил «Навбаҳор» да тўп сурган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар «Локомотив» либоси остида майдонга тушган. Миллий терма жамоамиз сафида 4да баҳсда майдонга тушиб 1та гол киритган. Унинг киритган тарихий голи миллий терма жамоамизнинг Япония устидан сафарда ғалаба қозонган ягона учрашуви бўлиб турибди. Шадрин 2014 йилнинг 21 июньида оламдан  ўтган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика