Latest news

16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  0 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  8 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба News

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба

Tags :  Машъал
Бугун Ўзбекистон биринчилигидаги иккинчи босқичнинг 14-тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" ўз майдонида "Косонсой"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Учрашувда тўла ташаббус майдон эгалари томонида бўлди. 23 дақиқада Темур Машарипов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади. 40 дақиқада Алибек Раҳматуллаeвга нисбатан жарима майдончаси ичида ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилади. Бундан Мақсуд Маҳмудов унумли фойдаланди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳам ҳужумкор бошлади. 50 дақиқада "Косонсой" ҳужумчиси гол киритган эди бироқ бу вазиятда тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда қабул қилиб олгани боис бекор қилинди. Орадан уч дақиқа ўтиб Боeвнинг ажойиб пасидан сўнг Абдиeв боши билан дарвозани иккинчи бор аниқ нишонга олди. 56 дақиқада меҳмонлар футболчиси Нодирхон Адамхонов рақиб шанига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилди. Худди шундай жамоадоши Амирхон Ибрагимов ҳам 85 дақиқада рақибга қасддан зарба бергани учун тўғридан тўғри қизил карточкога муносиб кўрилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва биринчилик жамоамиз навбатдаги ишончли ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал-2" очколари 32 тага етди ва турнир жадвалида тўққинчи поғонага кўтарилди.
Энди биринчилик жамоамиз навбатдаги турни Тошкентда, 2 ноябрь куни "Оқтепа"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, Иккинчи босқич, 14-тур
Муборак. 27.10.2015
“Машъал-2” – “Косонсой” 2:0
Голлар:
1-0 Мақсуд Маҳмудов (40 пен), 2-0 Аслиддин Абдиев (53).
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаeв, Сардор Нишонбоeв, Никита Афиногенов (барчаси Тошкент), Артём Калинин (Қарши)
Назоратчи: М.А. Шарипов (Бухоро)
Огоҳлантириш: Дурбек Камолов (85).
Четлаштиришлар: Нодирхон Адамхонов (56), Амирхон Ибрагимов (85) (иккиси ҳам "Косонсой")
"Машъал-2": 77.Раҳимжон Давронов, 3.Константин Боев (7.Дурбек Камолов 60), 4.Аҳрор Иноятов (5.Шамсиддин Сагдуллаев 75), 6.Мақсуд Маҳмудов, 8.Жаъфар Исмоилов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Турсунмурод Ҳамдамов, 17.Тимур Машарипов (10.Санжар Аҳмедов 46), 20.Шокир Йўлдошев (9.Аслиддин Абдиев 46), 24.Алибек Раҳматуллаев (18.Ойбек Жўраев 90), 26.Маъруф Тошев.
Захира: 25.Шерзод Абдураимов, 19.Уйғун Бобоназаров.

"Косонсой": Ислом Жўраев, Нодир Адамхонов, Миржамол Жамалов, Исломжон Исмоилов, Азизбек Мамазоитов, Фозил Деҳқонов, Азизжон Қурбонов, Аббос Ғуломов, Иброҳим Эргашев, Бобур Мамажонов, Амирхон Иброҳимов.
Захира: Дилмурод Шодиев, Зоҳир Исмоилов, Зухриддин Абдумўминов, Абдураззоқ Жўраев, Муслимбек Сайтбоев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика