Latest news

00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  2 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  6 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19

Мақсуд Каримов: "Туғилган куним қўшалоқ байрамга уланиб кетди" News

Мақсуд Каримов: "Туғилган куним қўшалоқ байрамга уланиб кетди"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) учрашувида "аждарлар"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланган Мақсуд Каримов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.


"Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга ғалабани тақдим этганимиздан жуда хурсандмиз. Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ўтдик ва голлар урдик. Кейинчалик эса ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Биз ғалабани эртароқ нишонлавордик, чамамда. Лекин мен 2:0 ҳисобини жуда қалтис деб биламан. Одатда ҳисоб 2:0га ўзгарганидан сўнг футболчилар ўзини эркин ҳис қилиб юборади. Шуни ҳисобига ўйинимизда озгина пасайиш бўлди. Аммо биз керакли ғалабага эришиб олдик. Бу бошланиши. Кейинги ўйинларда ҳам Худо хоҳласа ғалабаларга эришамиз ва мухлисларимизни қувонтириб юришни истаймиз. Шуни жуда хоҳлардимки, ҳар доим минглаб ишқибозларимиз стадионни тўлдириб ўтиришса. Биз ҳам қўлдан келганча ғалабаларни уларга совға қиламиз. Туғилган кунимда ўзим гол ураман деб астойдил ҳаракат қилганим йўқ. Муҳими бу жамоамизнинг ютуғи. Тўғриси, ўйиндан олдин яхши ният қилгандим. Гол уришни истагандим, аммо айнан гол уриш учун эмас, жамоамиз фойдасига хизмат қилиш мақсадида ҳаракат қилдим. Туғилган куним қўшалоқ байрамга айланди. Бундан албатта жуда бахтиёрман. Ҳакам хуштагидан сўнг барчамиз бир-биримизни табрикладик. Одатдагидек мураббий ҳам ҳаммани ғалаба билан муборакбод этди. Энди эса кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз ва бор эътиборни шунга қаратамиз", - дейди Мақсуд Каримов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика