Latest news

16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10

Луи ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"даги 5 хатоси News

Луи ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"даги 5 хатоси

Ўта муваффақиятсиз ўтган 2013/14 йилги мавсумдан кейин "Манчестер Юнайтед"ни голландиялик Луи ван Гал ўз қўлига олди.

Албатта, у "Юнайтед"да жуда яхши ишлади десак хато бўлар. Луи яхши жамоа шакллантиришни ваъда қилганди, бироқ ундай бўлмади. У аъло даражадаги футболчиларни "Юнайтед"дан кетказиб юборди. Қуйида шу футболчилар ҳақида тўхталамиз.

5. ЖОННИ ЭВАНС

Шимолий ирландиялик футболчи узоқ вақт давомида, ёшлигидан "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келаётганди. 

У "қизил иблислар" таркибида умумий 200дан ошиқ учрашувларда майдонга тушиб, жамоанинг қўлга киритган барча совринларида ўзининг катта ҳиссасини қўшганди.
Луи ван Гал жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин Жонни "Юнайтед"даги ўрнини йўқотиб қўйди. У ван Галнинг илк мавсумидан кейин 3 млн фунт эвазига "Вест Бромвич"га ўтиб кетди. Янги жамоаси таркибида ишончли ўйин намойиш этган Эванс сардорга айланди.
У айни дамда 30 ёшда. Шундай бўлса ҳам, у АПЛнинг топ-жамоалари қизиқишлари доирасида. Унинг ўйинларини "Арсенал" ва "Манчестер Сити" кузатиб бормоқда.

МЮнинг собиқ футболчисига АПЛ топ-жамоалари қизиқмоқда

Энди Жонни Эвансни "Юнайтед" қайтариб олмаса керак.

4. ПАТРИС ЭВРА

Эвра 8 йил, 2005-2014 йилги мавсумлар давомида "Олд Траффорд"да ўйнади.

"Иблислар" таркибида барча турнирларда умумий 350дан ошиқ баҳсларда майдонга тушди. Сер Алекс франциялик футболчини жамоа сардори қилганди. Эвра дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси ҳисобланарди.

Ван Гал келганидан кейин, унинг МЮдаги даври якунига етди. Бир йиллик шартномасига қарамасдан 1,5 млн евро эвазига "Ювентус"га ўтиб кетгани эса барчага кутилмаган совға бўлди.

Эвра "Юве"нинг ғалабаларида муҳим роль ўйнай бошлади.

Патрис Эвра: Унутманг, мен футболни яхши кўраман!

Вақтлар ўтиб, Жозе Моуриньо Эвранинг кетганини афсус билан муҳокама қилди.

3. РАФАЭЛЬ

Райан Гиггз Рафаэлни "Манчестер Юнайтед"да кетмаслиги кераклигини айтганди.

Бразилиялик футболчи 7 мавсумини "Юнайтед" таркибида ўтказди ва уч карра АПЛ ғолиби бўлди. Девид Мойес ҳам футболчини қадрлади. Бироқ Луи ван Гал футболчининг кетишини истади. Атиги 10 учрашувда унинг хизматидан фойдаланди.

Рафаэль: "Луи ван Гал менга бир дақиқадаёқ жамоадан кетишим кераклигини айтганди"

2015 йилда у 3 млн евро эвазига "Лион"га кўчиб ўтди. Бу мавсумда эса 21 учрашувда майдонга тушди. Эндиликда "Лион" уни бошқа жамоаларга сотишни истамаяпти.

2. АНХЕЛЬ ДИ МАРИЯ

Луи ван Гал "Реал"дан Ди Марияни сотиб олганида кўпчилик ундан катта умид қилганди.

У 2014 йилда жамоага келиб қўшилган ва 5 йиллик шартномага имзо чекканди. Ўша вақтда у МЮнинг энг қиммат харидига айланганди.
Бироқ унинг трансфери ўта омадсиз бўлиб чиқди ва 1 йилдаёқ унинг "сафари қариди". Анхель ПСЖ таркибига кўчиб ўтди. "Парк де Пренс"да у нималарга қодирлигини кўрсатмоқда. Балки у АПЛ темпига кўника олмагандир, балки ван Галнинг тактикасига мослашмагандир. Нима бўлганда ҳам "Юнайтед" шундай ажойиб футболчини 75 млн еврога сотиб олиб, 63 млн еврога сотиб юбориб, хато иш қилди.

Ди Мария: "Келаси мавсум ПСЖда қолишимга шубҳам бор"

Бу мавсумда футболчи барча турнирларда 42 учрашув ўтказиб, 21 гол урди ва 15 бора ассистентлик қилди.

1. УИЛЬФРИД ЗАХА

У 2013 йилда 15 млн евро эвазига МЮ таркибига кўчиб ўтди. Трансфер амалга ошганидан бир қанча вақт ўтиб, у "Селхурст Парк"ка ижарага берилди.

У "Пэлас" таркибида ажойиб мавсумни ўтказган бўлса-да, "Юнайтед" ҳадеганда ҳам унинг хизматларига қизиқиш билдирмади.
Аввалига Девид Мойес уни қайтариб олди. Бироқ у шотландияликнинг қўл остида 2тагина учрашувда қатнашди. 2015 йилда эса унинг трансфер ҳуқуқи "Кристал Пэлас"га қайтди. Айни дамда у Рой Хожсон қўл остида даҳшатли ўйин намойиш этмоқда ва ғалабаларда ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.

Де Бур Захага "Ливерпуль"га ўтишни маслаҳат берди

Сўнгги пайтларда унинг хизматларига бир неча гранд жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика