Луи ван Гал: "Англия кубогини қўлга киритиш мен учун муҳим аҳамиятга эга эмас"
14 apr 2016 03:24
News
Луи ван Гал: "Англия кубогини қўлга киритиш мен учун муҳим аҳамиятга эга эмас"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Вест Хэм" устидан Англия кубоги ўйинидаги қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ҳимояда яхши ўйнадик. Баъзан рақибга ҳужум қилишга имкон бердик. "Вест Хэм" кўп тўп йўқотди ва биз бироз совуққонликни оширганимизда ярим финал масаласини тезроқ ҳал этардик. Танаффус пайтида совуққонлик билан ўйнашимиз кераклигини футболчиларга тушунтирдим. Кейин режаларимиз иш берди.Англия кубогидаги зафар мен учун эмас, жамоа ва футболчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Мен соврин ютишни исташимни айтдим. Аммо соврин мендан ҳам кўра жамоага жуда зарур", - деди Луи ван Гал.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments