Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  459 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео) News

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео)

14 май куни “Тоттенхэм” жамоаси “Уайт Харт Лэйн” стадионида сўнгги учрашувни ўтказди.

Ўша баҳсда "шпорлар" "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди. "Қизил иблислар"га қарши беллашув "Тоттенхэм" учун "Уайт Харт Лэйн"даги сўнгги учрашув бўлиб тарихда қолди.

"Тоттенхэм" жамоаси "Уайт Харт Лейн"да 1899 йилдан бери уй учрашувларини ўтказиб келаётган эди.

Афсонавий стадиондаги сўнгги учрашувда лондонликлар Англиянинг энг кўп карра чемпионлари - "Манчестер Юнайтед"ни Виктор Ваньяма ва Харри Кейнларнинг голлари эвазига мағлуб этишди.

Учрашув якунлангач, қадрдон стадион билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди.

"Тоттенхэм" афсоналари (чапдан ўнгга) - Мартин Чиверс, Давид Жинола ва Марк Фалько.

Шу куни хайрлашув маросимида "шпорлар" таркибида тўп тепган собиқ юлдузлар ҳам қатнашишди.

Маросим якунига етмасданоқ мухлислар ўзларини ушлаб тура олишмади ва майдонга тушиб кетишди.

Мухлислар эсдалик учун майдон чимидан бир парчадан юлиб олишди.

Қадрдон стадион билан хайрлаша туриб жуда кўпчиликнинг кўзларига ёш тўлди.

Лондон афсонавий стадион билан шу тариқа хайрлашди. Энди "Уайт Харт Лэйн" тарихда қолди. Айни кунда стадион бузилмоқда. Жамоа кейинги мавсумда уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказади. 2018 йилдан эса 61000 томошабинга мўлжалланган янги стадионга кўчиб ўтади.

Қуйида ўша куни стадионда бўлган мухлисларнинг ҳолатини бироз бўлсада ҳис этишингиз учун кичик видеони жойлаймиз.

TAS-IX эмас



"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео)

ФОТО. “Уайт Харт Лэйн” стадионининг бузилиши бошланди


Хориж манбалари асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика