Latest news

“Локомотив” собиқ вице-президенти: “Жалолиддинов ўз ёш тоифасидагилар орасида энг иқтидорли футболчилардан бири, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади” News

“Локомотив” собиқ вице-президенти: “Жалолиддинов ўз ёш тоифасидагилар орасида энг иқтидорли футболчилардан бири, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади”

Москваликлар собиқ-вице президенти Юрий Белоус “Бунёдкор” аъзоси Жасур Жалолиддинов фаолиятини “Локомотив”да давом эттиришини тасдиқлади.

“Ҳа, бу ҳақиқат. У ўз ёш тоифасидагилар (2002 йил туғилган) орасида энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади ва Осиёнинг энг яхши беш ўйинчиси қаторида. Бу зўр футболчи. Жуда ажойиб.

Ўйлашимча, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади. Ишонаманки, мазкур футболчи яқин йилларда "Локомотив”нинг ўйинини аниқлаб беради”, дея қайд этган Белоус.

Аввалроқ, Жалолиддинов “Бешиктош”ни эмас, “Локомотив”ни танлагани ҳақда маълумот бергандик.

Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика