Latest news

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  2 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

"Локомотив" бош мураббийи ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди News

"Локомотив" бош мураббийи ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди

“Локомотив” профессионал футбол клуби мавум олдидан доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди.

Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 6-турдан сўнг 5 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, куни кеча Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок ҳам якунланди. Ҳолбуки “Локомотив” ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди. Жамоа раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилди ва бўш қолган бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти Андрей Фёдоровга ишониб топширилди. Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич ҳамда Темур Кападзе ёрдам беришади.

“Локомотив” ПФК Андрей Микляевга клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида омад тилайди.


Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика