"Ливерпуль"нинг 18 ёшли футболчиси бугун фаолиятидаги биринчи голини урди
05 jan 2020 23:22
News
"Ливерпуль"нинг 18 ёшли футболчиси бугун фаолиятидаги биринчи голини урди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кертис Жонс Англия кубоги доирасидаги "Эвертон"га (1:0) қарши учрашувда киритилган ягона голга муаллифлик қилди.
Liverpool Curtis Jones - 71' |
FA Cup . Round 3 05/01/2020, 21:01 0
:
1
Finished
|
Everton |
Stadium: Anfield
45'
90'
Бу гол умидли англиялик футболчининг профессионал фаолиятида амалга оширган дастлабки самарали ҳаракатига айланди. Яна шуни таъкидлаш керакки, Жонс 18 ёш-у 340 кунлигида "Эвертон" дарвозасига йўл топди ва Робби Фаулер замонидан буён бу ишни уддалаган энг ёш футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Робби Фаулер 18 ёш-у 338 кунлигида Мерсисайд дербисида тўп киритган (1994).
Link :
Source : Opta Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments