Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Легионерларимиз. Шомуродов жамоасидан даҳшатли камбэк. ЦСКА эса Аббоснинг паси эвазига пешқадамни мағлуб этди News

Легионерларимиз. Шомуродов жамоасидан даҳшатли камбэк. ЦСКА эса Аббоснинг паси эвазига пешқадамни мағлуб этди

Ҳафта якунида легионерларимиз ўз жамоалари сафида учрашувларда иштирок этишди. Биз эса легионерларимизнинг фаолиятига назар ташлаймиз.

Элдор Шомуродов - "Кальяри"

"Кальяри" жамоаси Италия А Cериясининг 10-тур баҳсини "Фрозиноне" жамоасига қарши ўтказди ва учрашувнинг иккинчи бўлимида даҳшатли камбэк амалга оширди. 50-дақиқада 3:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган Клаудио Раньери жамоаси 4та гол уриб иродали ғалабага эришди. Шомуродов "Салернитана"га қарши учрашувда голли пас берганига қарамай, "Фрозиноне"га қарши кечган учрашувда захирада қолдирилди. Қўшиб берилган дақиқаларда Паволеттининг дубли "Кальяри"га мавсумдаги биринчи ғалабани тақдим этди.

29.10.2023 "Кальяри" - "Фрозиноне" 4:3

Голлар: Суле 23,37, Брешианини 49, Ористание 72, Паволетти 90+4, 90+6.

Кейинги учрашув: 02.11.2023 "Удинезе" - "Кальяри"

Абдуқодир Ҳусанов - "Ланс"

Франция чемпионатининг 10-турида Ҳусановнинг жамоаси "Ланс" ўз ўйида "Нант" жамоаси қарши майдонга чиқди. "Ланс" 4:0 ҳисобида рақибини енгди. Йирик ҳисобда якун топган учрашувда ҳамюртимиз майдонга тушмади.

29.10.2023 "Ланс" - "Нант" 4:0

Голлар: Сотока 27,72, Медина 58, Эл-Айнауи 89

Кейинги учрашув: 04.11.2023 "Лорьян" - "Ланс"

Аббосбек Файзуллаев - ЦСКА

Россия Премьер-лигаси 13-тур баҳсида "армиячилар" жамоаси мусобақа жадвали пешқадами "Краснодар"га қарши ўйин ўтказди. Курашларга бой кечган учрашувда Файзуллаев 90 дақиқа ҳаракат қилди ва учрашувдаги ягона голга ассистенлик қилди. Айнан ҳамюртимизнинг пасидан сўнг ЦСКА форварди Федор Чалов гол урди ва жамоасига уч очко келтирди.

29.10.2023 ЦСКА - "Краснодар" 1:0

Голлар: Чалов 41

Кейинги учрашув: 02.11.2023 ЦСКА - "Оренбург"

Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов - "Рубин"

"Рубин" Премьер-лигасининг сўнги турида ўз ўйида "Балтика"ни қабул қилди. Мезбонлар қийин ғалабага эришган учрашувда. Рустам Ашурматов 90+2 дақиқада майдонга тушди, Умарали Раҳмоналиев эса захирада қолдирилди.

27.10.2023 "Рубин" - "Балтика" 1:0

Голлар: Валда 89

Кейинги учрашув: 06.11.2023 "Урал" - "Рубин"

P.S: "Рубин" жамоаси ҳафта ўртасида Россия кубогида доирасида Москванинг "Локмотив"га қарши ўйин ўтказди ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда икки ҳамюртимиз ҳам асосий таркибда ўйинни бошлашди.

Жалолиддин Машарипов - "Пансеррайкос"

Машарипов янги жамоасида дебют учрашувини ўтказди. Греция Суперлигасининг 9-турида "Пансеррайкос" чемпионат фаворитларидан бири "Панатинаикос"га қарши баҳс олиб борди ва йирик 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Терма жамоамиз аъзоси 64-дақиқада майдонга тушди.

29.10.2023 "Панатинаикос" - "Пансеррайкос" 5:0

Голлар: Спорар 1,43, Деллигианниидис 10(автогол), Гнезда 57, Манчини 77

Кейинги учрашув: 06.11.2023 "Пансеррайкос" - "Офи"


Азизжон Ғаниев - "Шабаб Ал-Аҳли"

"Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси БАА чемпионатининг 6-турида "Ал-Наср"га қарши баҳс олиб борди. Голларга бой кечган учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев учрашувни тўлиқ ўтказди.

27.10.2023 "Шабаб ал-Аҳли" - "Ал-Наср" 3:3

Голлар: Ренан 15, Картабия 41, Ал-Ғассони 50, Габбьядини 23, Агудело 60, Ҳамза 66

Кейинги учрашув: 03.11.2023 "Иттиҳод Калба" - "Шабаб ал-Аҳли"

Игорь Сергеев - "Патум Юнайтед"

Таиланд лигасининг 9-турида "Патум Юнайтед" "Бурирам"га қарши ўйин ўтказди. Нурсиз дуранг қайд этилган учрашувда ҳужумчимиз тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлди.

29.10.2023 "Бурирам Юнайтед" - "Патум Юнайтед" 0:0

Кейинги учрашув: 07.11.2023 "Кавасаки Фронтале" - "Патум Юнайтед"


Отабек Шукуров - "Фатих Карагюмрюк"

"Фатих Карагюмрюк" Туркия Суперлигасининг 10-турида ўз ўйида "Трабзонспор" жамоасини қабул қилди ва дуранг қайд этди. Голлар урилмаган баҳсда ҳамюртимиз 64-дақиқада Софьян Фегули ўрнига майдонга тушди.

29.10.2023 "Фатих Карагюмрюк" - "Трабзонспор" 0:0

Кейинги учрашув: 05.11.2023 "Коньяспор" - "Фатих Карагюмрюк"


Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров — "Ордабаси"

Қозоғистон чемпионатида муддатдан аввал чемпионликни нишонлаган ҳамюртларимиз. Қозоғистон чемпионатининг сўнги турида "Каспий" жамоаси меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Етакчиларга дам берилган учрашувда Бобир Абдиҳолиқов 81-дақиқада майдонга тушди. "Ордабаси" жамоасини олдинда кубок финал баҳси кутиб турибди. Қозоғистон кубоги финалида "Ордабаси" Сергеевнинг собиқ жамоаси "Тобол"га қарши майдонга чиқади.

29.10.2023 "Каспий" - "Ордабаси" 1:0

Голлар: Аврич 75(пенальти)

Кейинги учрашув: 04.11.2023 "Ордабаси" - "Тобол"


Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Руслан Жиянов — "Пари НН"

Премьер-лига 13-тур баҳсида "Пари НН" жамоаси ўз ўйида "Сочи"ни  қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев ҳамда Жиянов ушбу учрашувда захирада қолдирилди.

29.10.2023 "Пари НН" - "Сочи" 1:0

Голлар: Калинский 39

Кейинги учрашув: 02.11.2023 "Динамо Москва" - "Пари НН"

Рустам Турдимуродов — "Энергетик-БГУ"

Беларусь чемпионатига кўчиб ўтган ёш футболчимиз, ўзбекистонлик футболчилар учун бегона бўлмаган "Энергетик-БГУ" сафида фаолият олиб бормоқда. Университет жамоаси сўнги баҳсини "Сморгонь"га қарши ўтказди ва 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Рустам Турдимуродов жорий учрашувнинг 38-дақиқасида майдондан четлатилди.

27.10.2023 "Энергетик-БГУ" - "Сморгонь" 2:4

Голлар: Кабачевский 13,90+1, Барковский 33, Горбач 55, Дуксо 79, Турич 86

Кейинги учрашув: 05.11.2023 "Белшина" - "Энергетик-БГУ"


Жаҳонгир Ўрозов — "Эюпспор"

Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" жамоаси Туркия биринчи лигасидаги сўнги учрашувини "Бандирмаспор" жамоасига қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ёш ҳимоячимиз захира ўриндиғида қолдирилди.

29.10.2023 "Эюпспор" - "Бандирмаспор" 0:1

Голлар: Йозефсон 81,

Кейинги учрашув: 05.11.2023 "Эюспор" - "Аданаспор"


Ҳусниддин Алиқулов — "Ризеспор"

Туркия Суперлигасининг 10-тур баҳсида Ҳусниддин Алиқуловнинг жамоаси чемпионат фаворитларидан бири "Галатасарой"га қарши ўйин ўтказди. Алиқулов майдонга тушмаган учрашувда "Ризеспор" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

28.10.2023 "Ризеспор" - "Галатасарай" 0:1

Голлар: Оливейра 61

Кейинги учрашув: 03.11.2023 "Галатасарай" - "Касимпаша"


Икром Алибоев — "Канвон"

Жанубий Корея чемпионатида фаолият юритаётган ягона футболчимиз Икром Алибоевнинг клуби "Канвон" к-лига 35-турида Алибоев "Чеджу Юнайтед" жамоасига қарши ўйин ўтказди. Якунда "Канвон" 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ҳамюртимиз ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва 89-дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

28.10.2023 "Канвон" - "Чеджу Юнайтед" 1:1

Голлар: Габриел 51, Чунг Вон 90+5

Кейинги учрашув: 11.11.2023. "Тэджон Ситизен" - "Канвон"



Абдулла Абдуллаев — "Хорфаккан"


БАА чемпионатидаги яна бир ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаевнинг клуби "Хорфаккан" БАА чемпионати доирасида "Ал-Жазирага" қарши учрашув ўтказди. Голларга бой кечган учрашувда "Хорфаккан" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўтган "Ал-Васл"га қарши кечган учрашувда майдондан четлатилгани сабабли, сўнги учрашувларда майдонга тушмаяпти

28.10.2023 "Хорфаккан" - "Ал-Жазира" 4:2

Голлар: Леонко 16, Лоуренси 43, Сурор 45+1, Аҳмед 66, Жуниньо 84, Махбут 90+3(пенальти)

Кейинги учрашув: 04.11.2023 "Банияс" - "Хорфаккан"


Ҳусайн Норчаев  — "Алания"

ФНЛ 16-тур баҳсида Норчаевнинг жамоаси "Арсенал Тула" жамоасига қарши майдонга чиқди. 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда ҳужумчимиз 69-дақиқада майдонга тушди.

27.10.2023 "Алания" - "Арсенал Тула"

Голлар: Окоронкво 25, Машуков 54

Кейинги учрашув: 06.11.2023 "Шинник" - "Алания"

Абдулвосит Бектемиров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика