Latest news

19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  24 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  9 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  10 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди News

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
 Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов, 3 ноябрь куни Премьер-Лиганинг 15-тури доирасида сафарда «Спартак» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Мазкур учрашувда «Локомотив» 3:1 ҳисобида «Спартак» устидан ғалаба қозонган ва темирйўлчиларнинг учинчи голига ўзбекистонлик футболчи ассистентлик қилган.

Махачқалъанинг «Анжи» клуби ўз учрашувини 3 ноябрь куни ўз майдонида «Урал» клубига қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. «Анжи» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили Оренбургнинг «Газовик» клуби сафида ўйнаётган Санжар Турсунов 3 ноябрь куни ўз майдонида Москванинг «Торпедо» клубига қарши кечган ўйиннинг 76-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган. Учрашувда «Торпедо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ҚОЗОҒИСТОН
 27 октябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида сўнгги 32-тур учрашувлари ўтказилди. Эътиборлиси, уч нафар ўзбекистонлик футболчи - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Актобе» клуби 2013 йил мавсум якунига кўра Қозоғистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

4 ноябрь куни ўз майдонида «Ордабаси» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Актобе, «Астана» клубини 1 очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихидиа бешинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзе ҳамд Марат Бикмаевлар чемпонлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин якунигача тўп суришди.

Яна икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар тўп сурадиган Павлодарнинг «Иртиш» жамоаси сўнгги тур ўйинида «Қайрат» клубига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва мавсумни 4-ўринда якунлади.

ХИТОЙ
 4 ноябрь куни Хитой Суперлигасида ҳам сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва мамлакат чемпионати якунига етди. Суперлиганинг сўнгги тур учрашувида Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳамда Шавкат Муллажоновлар («Лиаонинг») ўз жамоалари сафида майдонга тушишмади.
 Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган яна бир ҳимоячи, Егор Кримец тўп сурадиган «Бейжинг Гуоан» клуби эса, Хитой Суперлигасида мавсум якунига кўра бронза медалларини қўлга киритди. Егор Кримец, сўнгги тур ўйинида ўз жамоаси қайдномасига киритилган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 3 ноябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 3 ноябрь куни ўз майдонида «Геонгнам клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва «Сеонгнам»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.«Сеонгнам» 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда, Жепаров ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

ОЗАРБАЙЖОН
 2 ноябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 12-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Хазар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди Премьер-Лигадаги ўзининг навбатдаги голини киритди. 4:1 ҳисобида «Нефтчи»нинг ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Нефтчининг 3-голига Насимов 45-дақиқада муаллифлик қилди.

ҚАТАР
 Ушбу мавсумдан бошлаб, «Қатар Юлдузлар Лигаси» иштирокчиси - «Ал Муъайзир» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев, 2 ноябрь куни ўз майдонида «Ал Араби» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 1:0 ҳисобида «Ал Муъайзир» клубининг ғалабаси билан якунланган учрашувда Мусаев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА
 БАА Чемпионатида 23 ноябрь кунигача танаффус эълон қилинган. Хабарингиз бор, БАА Чемпионати вакили, Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп суради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика