Latest news

23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  11 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди News

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди

25 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари учрашувида майдонга тушишди.
25 июль куни Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Қайд этиш лозим, мазкур учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар майдонга тушишди. Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Хедд» клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ҳғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг илк ўйинида «Хедд» клуби ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида эса, «Актобе» 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдти. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе 75-дақиқада майдонни тарк этган бўлса, Александр Гейнрих ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Актобе» Европа Лигаси саралашининг кейинги босқичида Исландиянинг «Брейдаблик» клубига қарши тўп суради.

Қозоғистоннинг яна бир жамоаси - «Иртиш» эса сафарда Босниянинг «Широки Бриег» жамоасига қарши тўп сурди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчи - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Камолиддин Мурзоев 62 дақиқада алмаштирилган. Дастлабки ўйинда ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Иртиш», жавоб учрашувида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, Европа Лигаси баҳсларида чиқиб кетди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Вагиз Галуилин (фотода) 25 июль куни Сербиянинг «Ягодина» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Рубин»нинг ўйиндаги ягона голига ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳаммуаллифлик қилди. Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол «Рубин»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Дастлабки учрашувда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Рубин», Европа Лигаси саралаши кейинги босқичига йўл олди. Кейинги босқичда қозонликлар Даниянинг «Рандерс» клубига қарши ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика