Кержаков ўз хотинини дўппослаган ва айбини яшириш учун унга 4 миллион доллар берган
16 nov 2018 12:48
News
Кержаков ўз хотинини дўппослаган ва айбини яшириш учун унга 4 миллион доллар берган
«У Миланани қандай дўппослагани ҳақида гапириб бергандим. Бу Цюрихда Кержаков хотинига хиёнат қилгандан сўнг бўлганди.
Ўз айбини ювиш мақсадида Александр Милананинг ҳисоб рақамига 4 миллион доллар ўтказиб берганди. Футболчи хотинининг отасидан жуда қўрқарди.
Айтганча у турмуш қурганидан сўнг хотинининг отаси орқали юқори лавозимларга ўтиришга интиларди. Отаси вафот этганидан бир ой ўтиб, Кержаков Миланани ташлаб кетганди. Бу эса Кержаков ҳисоб-китоб учун уйлангани ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.
Шантаж орқали пулларни қайтаришни сўраган, Милана пулнинг ярмини қайтарган ҳам. Буларнинг барчаси Кержаков эркакларга хос ҳаракат қилмаганини кўрсатиб турибди», – дейди Добровинский.
Ўтган ой суд собиқ футболчининг хотинини ёнини олган ва ўз ўғлини Милана бериши ҳақида ҳукм чиқарганди. Кержаков эса ўз хотинини руҳий экспертизадан ўтказишларини талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Александр 2015 йилда сенатор Вадим Тюльпановнинг қизи Миланага уйланган. 2017 йил уларнинг ўғли Артемий туғилган. 2018 йил 13 май куни Милана ажрашишгани ҳақида маълум қилди.
Бунга қадар Кержаков 2005 йилда Мария Головага уйланган ва уларнинг Дарья исмли қизи бор эди. 2010 йилда футболчи Екатерина Сафронова билан муносабатларни бошлаган ва 2013 йилда уларнинг ўғли Игорь туғилган. Фақат собиқ футболчи Сафроновага қонуний равишда уйланмаган.
Comments