Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  12 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

"Карасёв юқори савиядаги ҳакам" — Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Ўзбекистон ва Қозоғистон учрашувини бошқарадиган ҳакам ҳақида фикр билдирди News

"Карасёв юқори савиядаги ҳакам" — Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Ўзбекистон ва Қозоғистон учрашувини бошқарадиган ҳакам ҳақида фикр билдирди

Карасёв ушбу мавсум Чемпионлар лигаси финалини бошқариб бориши мумкин эди.

“Championat.Asia” сайтининг ҳакамлар бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев сайтимизга берган интервьюси давомида Сергей Карасёв ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳакам бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувида ишлайди.

- Сергей Карасёв ҳозирда қандай формада?

- Унинг ҳолати яхши. Яқинда Россия чемпионати якунланди (аниқроғи, жамоалар қишки танаффусга йўл олди), у ерда Карасёв кўплаб ўйинларни бошқариб борди. Умуман олганда, ҳозир унинг иши кўп эмас, илгари у кўпроқ еврокубокларда ишларди. Карасёв РПЛнинг марказий ўйинларини бошқарди, қолаверса, йил бошида Саудия Арабистонига бориб, маҳаллий чемпионат баҳсларида ишлади.

- Унинг ҳакамлик услуби қандай?

- Карасёв жуда қаттиққўл, футболчилар билан кам сўзлашади, имо-ишора билан чекланишни афзал кўради. Қоидаларга қатъий риоя қилади, лекин баҳсли вазиятларни баъзан турли йўллар билан изоҳлаб бера олади. У қатъий услубга эга, интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин. Шунингдек, масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмайди. Агар қоидаларга мувофиқ бўлса, ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳам карточка кўрсатиши ёки пенальти белгилаши мумкин. Бироқ у иккала тарафни ҳам карточкалар билан сийламасликка ҳаракат қилади, яъни учрашув бошида ўйинчилар ўртасида кечаётган кураш даражасини кузатади. Агар футболчилар курашувчан футболга тайёр бўлса, Карасёв уларга халақит бермайди.



- Кеча Карасевнинг Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувида ишлаши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Қисқа муддат ичида чиқарилган билдириш унинг ҳакамлик қилишига қийинчилик туғдирмайдими?

- Ишончим комилки, Карасёв бу ҳақда анча олдин олган, эҳтимол, бўлажак учрашувдан бир ҳафта олдин хабар топгандир. У ўйин бошланишига бир неча кун қолганида бош ҳкам сифатида тайинланиши даргумон, айниқса хорижий мамлакатда. Албатта, Карасёв ниманидир режалаштирган бўлиши мумкин, чунки РПЛ ҳакамлари ҳозир таътилда. Агар унга икки кун олдин айтилган бўлса, у ҳеч қаерга бормаган бўларди. Менимча, Карасёв бўлғуси ўйинга шай ҳолатда.

- Ўзбекистонлик футбол мухлислари Карасёв ҳақида нималарни билиши лозим?

- Карасёв жаҳон талабларига мос келадиган юқори даражадаги ҳакам саналади. Унинг Европадаги фаолияти осон бўлмади, шунга қарамасдан, у ўзининг энг юқори чўққисида эди: Сергей Евро-2020'да олтита ўйинда фаолият олиб борди (учтасида бош ҳакам, учтасида захира ҳаками сифатида). Карасёвга УEФА ва шахсан УEФАнинг катта ҳакамлар офицери Роберто Росетти катта ишонч билдиради. Карасёв еврокубоклар, жумладан, Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинларига тайинланган.

УЕФА Суперкубогига тайинланган ҳакам одатда Европа лигаси ёки Чемпионлар лигаси финалига тайёргарлик кўради. Ишончим комилки, агар ҳозирги сиёсий вазият бўлмаганида, Карасёв икки еврокубокдан бирининг финалида ишлаган бўларди. Шу билан бирга, у Қатардаги жаҳон чемпионатига бориб, мундиалдаги энг яхши ҳакамлардан бири бўларди. Ўйлашимча, у кўпгина баҳсларни бошқарарди, балки ўз вақтида рекордчига айланган Равшан Эрматовга ўхшаб тўрт-бешта ўйинни бошқарарди. Бироқ ҳозирда битта турнирда бундай рақамга мос ўйинлар бошқарувини камдан-кам гувоҳи бўласиз.



- Еврокубок баҳсларига тайинланмаётганини ҳисобга олсак, бу айни дамда Карасёвга қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Билишимча, УEФА у билан алоқада бўлиб туради, Росетти билан муносабатлари яхши. Россиялик ҳакамлар, жумладан, Карасёв ҳам УEФА ҳакамлик семинарларида қатнашмоқда. Лекин учрашувларнинг ишониб топширилмаслиги Карасёв учун ёмон. У, албатта, Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида ишлайди. Унга бу мавсумда, албатта, ярим финал, эҳтимол, финал ўйинини бошқариш ишониб топширилган бўларди.

- Сиз Карасёв билан шахсан танишсиз. У қандай одам?

- У анча хотиржам, лекин айни пайтда ҳазилкишлик хислати ҳам бор. Майдонда у қаттиққўлдек кўринади, лекин ҳаётда у очиқкўнгил ва киришимли одам. Карасёвнинг кичик доирадаги дўстлари бор, ижтимоий тармоқларни кузатади. Айтганча, у Россиянинг "Catharsis" рок гуруҳида гитара чалади, бу йил "Metallica"да кўриниш бериши керак эди. Қизиғи шундаки, Карасёв матбуотда ўзи ҳақидаги фикрларни умуман ўқимайди. У ўзини-ўзи баҳолайди, унинг тажрибаси шундай иш тутишга имкон беради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика