Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Камтар инсон, ғамхўр ота, ажойиб футболчи — Тони Кроос ҳақида News

Камтар инсон, ғамхўр ота, ажойиб футболчи — Тони Кроос ҳақида

Дарвоқе, Кроос вақтида "Пахтакор" ҳужумчиси Эрен Дердийок билан бир жамоада тўп тепган.

Биографияси

"Мадрид"нинг 8-рақамли футболчиси, ярим ҳимоячи, 2014 йилда Германия термаси билан Жаҳон Чемпионатида зафар қучган Тони Кроос сўнгги йилларни топ даражада ўтказаётганини ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Статистик кўрсаткичлар бўйича у йиллар давомида кўрсатаётган аниқликни, кўплаб футболчилар ақалли бир мавсумда кўрсата олмайди. Германияликнинг биографиясида муваффақиятли фаолиятдан ташқари, севимли аёли ва фарзандлари алоҳида ўрин тутади. Ғамхўр ота уларга имкон қадар кўп вақт ажратишга ва меҳр беришга ҳаракат қилади.

Болалиги ва ёшлиги

Тони Кроос 1990 йил 4 январь куни Шарқий Германиянинг Грайфсвальд шаҳарчасида таваллуд топган. Бўлажак футболчининг оиласи доимо спорт билан боғланган эди. Ярим ҳимоячининг онаси - Биргит Каммер - профессионал бадминтончи бўлган. Кейинроқ у спортни тарк этган ва биология фанидан дарс берган. Отаси Роланд Кроос – собиқ курашчи, кейинчалик ёш футболчиларга мураббийлик ҳам қилган.

Шу ўринда Тонининг укаси Феликс ҳам футболчи эканлигини таъкидлаш лозим. Дарвоқе, у акасичалик машҳур бўлмасада, у каби ярим ҳимояда тўп тепади. Ҳозирда у "Унион Берлин" шарафини ҳимоя қилади ва жамоа сардори ҳисобланади.

Тони Кроос мактабда у қадар яхши ўқимаганини тан олади. Болакайнинг шунчаки ҳам майдонда тўп тепишга, ҳам ўқишга вақти етмасди.

Танлаш зарур бўлган бир паллада ёш Тони футболга бор "кучини ташлашга" қарор қилади. У аввалига мактаб жамоасида тўп тепган, лекин тенгқурлари орасида ажралиб турмасди.

Роланд Кроос ҳар икки ўғлини ўзи шуғуллантирарди. Отасининг маслаҳатлари, ҳамда ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнаткашлиги туфайли у дунё даражасидаги футболчига айланиб, энг кучли клублар эътиборига тушди.


Спорт

Бундеслиганинг биринчи клуби маҳаллий "Грайфсвальдер" клуби бўлган. Кўп ўтмай, спортчи "Ганза"га кўчиб ўтади. Жамоанинг бош мураббийи ким эдидейсизми? Ҳа, қахрамонимизнинг отаси. Ёш иқтидор соҳиби Германия ёшлар термасига ҳам жалб қилина бошланади. Кроос ўша вақтдаёқ ўзи учун севимли нуқта - ярим ҳимояда тўп тепарди.

Айнан терма жамоа сафидаги ўйинлари билан ёш ярим ҳимоячи биринчи дивизион клублари скаутлари эътиборига тушади. Таклифлар орасидан футболчи "Бавария"ни танлайди ва 2006 йилгача шартнома имзолайди. Кроос 17 ёшда мюнхенликлар сафига бориб қўшилади ва жамоанинг энг ёш футболчисига айланади.

2007 йил ярим ҳимоячи "Энерги Котбус"га қарши ўйинда дебют учрашувини ўтказади. Илк ўйинидаёқ Тони икки бор голли узатмани амалга оширади ва ўзини яхши томондан намойиш қила олади. Мавсум "Бавария" учун омадли бўлади - клуб чемпионатда ҳам, Германия клубида ҳам ғолиб бўлади.

Кейинги мавсумда футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва тажриба тўплаш учун "Байер"га ижарага бериб юборилади. "Фармацевтлар" сафида Тони Бундеслигадаги биринчи голини уришга эришади.

У масум у қадар омадли бўлган дея олмасакда, кейингиси анча муваффақиятли чиқади. Тақдир ҳазилини қарангки, "Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юпп Хайнкес "Байер" бошқарувини қўлга олади. Унинг қўл остида Тони Кроос жамоа етакчисига айланиб борди.

Табиийки, "Байер"даги муваффақиятли мавсумдан кейин Кроос "Бавария" таркибига қайтади ва у ерда 2014 йилгача ҳаракат қилади. 2010 йилдан эса мамлакат миллий термаси сафида юрт шарафини ҳимоя қила бошлайди.

2014 йил Кроос учун жуда муваффақиятли ўтди. Германия ЖЧ бош совринига эга чиқди, ярим финалда эса ўша машҳур учрашув Бразилиянинг тор-мор этилишида (7:1) ярим ҳимоячи иккита гол уради ва голли пас беради. 

Футболчи УЕФА ва ФИФА рамзий терма жамоаларидан ўрин олади, мухлислар ўртасидаги сўровнома якунларига кўра энг яхши ярим ҳимоячи, IFFHS талқини бўйича эса энг яхши футбол деб топилади.

Айнан ўша 2014 йилдаёқ футболчи Испанияга, Мадриднинг "Реали"га ўтади. Норасмий маълумотларга кўра, ушбу трансфер учун "Қироллик клуби" 25-30 млн € сарфлашига тўғри келган. Ўйинчи йиллик маоши эса 12 млн € деб белгиланади.

Тони афонавий футболчилар ҳаракат қилган жамоа сафига катта иштиёқ билан бориб қўшилади. Интервьюларидан бирида Кроос Бундеслигадаги фаолиятини якунлагани ва "Бавария" қайтишни тасаввур қила олмаслигини айтиб ўтган.

2016 йил футболчи "Ювентус"га ўтиб кетиши ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. "Кекса синьора" шунингдек Иван Ракитич ва Марко Верратти номзодларини кўриб чиқаётганди. "Ювентус" раҳбарияти немис футболчиси учун ўша вақт учун рекорд даражадаги (бевосита "Ювентус" учун) 60 млн € беришга тайёр эди. Бироқ келишув амалга ошмади ва Тони "қаймоқранглилар" сафида қоладиган бўлди. "Мадрид" билан шартнома узайтирилди ва Кроос энди деярли икки баробар кўпроқ маош оладиган бўлди.

У бугунги кунда ҳам дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Унинг фойдали ҳаракатлари, голли узатмаларини билиш учун статистикага мурожаат этишнинг ўзи кифоя. Футболчи ўнг оёғида кучли ва муҳими аниқ зарба бера олади. Майдонни жуда яхши кўра билади, бу жиҳат шунчалик ривожланганки, шу йил бошида №8 бевосита бурчак зарбасидан "Валенсия" дарвозасини ишғол қилди. Ҳарчанд уринмасин, дарвозабон ва ҳимоячилар бу зарба олдида ожиз қолишди.   

Бундан ташқари Кроос ортиқча ҳашамни ёқтирмайди ва ортиқча сабабсиз эътибор марказида бўлишни хушламайди, йиллар давомида бутсаларини ташлаб юбормайди ва ҳеч қандай муаммосиз уларда ажойиб ўйин кўрсатади. Яна бир муҳим факт, Кроос 2007 йилдан буён қизил карточка олмаган! Майдон марказида ҳаракат қилувчи ва баъзи вақтларда "Реал Мадрид" сафида таянч ярим ҳимоячи зонасида ўйнаган йигит учун мақтанса арзигулик кўрсаткич чамамда.


Шахсий ҳаёти 

Узоқ йиллар давомида хавбэк севимли аёлига содиқдир. Ўша бахтли қизнинг исми - Жессика Фарбер. У туристик бизнесда фаолият олиб боради ва кўпчилик машҳур спортчилар аёлларидан фарқли ўлароқ, турмуш ўртоғининг "соясида" қолишни маъқул кўради.

2015 йил жуфтлик муносабатларини расмийлаштириб қўйишга қарор қилди ва бу ишни кенг жамоатчиликдан ҳоли ҳолда амалга ошииди. Жессика 2013 йилдаёқ ўғил фарзанд Леонни дунёга келтирганди, орадан уч йил ўтиб 2016 йил ёзида улар қизли (Амели) бўлишди.

"Инстаграм", "Твиттер"даги ва «Фейсбук»даги расмлар шуни билдирадики, "Реал" ярим ҳимоячиси ғамхўр эр ва ота бўла олган. Тони бўш вақтини максимум тарзда оиласига бағишлашга интилади.

Спортчининг қўлида фарзандларининг исмлари ва дунёга келган саналари акс этган "тату" чизилган. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга ишонадиган бўлсак, катта ўғлининг исми қахрамонимиз аёлининг қўлига ҳам туширилган.

Бундан ташқари у нисбатан ёш бўлишига қарамай, хайрия ишлари анчайин фаол. Футболист маълум вақт муқаддам турли касалликларга чалинган болаларга ёрдам берувчи фонд ташкил этди.


Тони Кроос бугунги кунда

Аввалги мавсумни нисбатан омадсиз ўтказган Тони Испания пойтахтини тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар болалай бошлаганди, аммо янги мавсумнинг дастлабки қисми шуни кўрсатдики, Кроос ҳали ҳам топ даражада ҳаракат қила олишини исботлаб қўйди.

Совринлари

2007 - U-17 Жаҳон Чемпионати энг яхши футболчисига аталган "Олтин тўп"

2007 - U-17 Жаҳон Чемпионати "Бронза бутсиси" (мусобақанинг 3-снайпери)

2007 - ФИФА талқини бўйича 17 ёшгача ўйинчилар орасида энг яхши футболчи

2007/08 - Германия чемпиони ("Бавария" сафида)

2007/08 - Германия Кубоги соҳиби

2010 - Жаҳон Чемпионати бронза медали соҳиби

2012/13 - Германия чемпиони ("Бавария" сафида)

2012/13 - Германия Кубоги соҳиби

2012/13 - УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Бавария" сафида)

2013/14 - Германия чемпиони ("Бавария" сафида)

2013/14 - Германия Кубоги соҳиби

2014 - Жаҳон чемпионати рамзий терма жамоаси аъзоси

2014 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2014 - УЕФА рамзий терма жамоаси аъзоси

2014 - Жаҳон Чемпионати ғолиби

2014 - ФИФА рамзий терма жамоаси аъзоси

2014 - Германиялик энг яхши футболчи (мухлислар талқини бўйича)

2014 - IFFHS талқини бўйича йилнинг энг яхши плеймейкери 

2015/16 - УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2016 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2016 - Европа чемпионати рамзий терма жамоаси аъзоси

2016/17 - Испания чемпиони ("Реал Мадрид сафида)

2016/17 - УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2017 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2017 - Испания Суперкубоги соҳиби

2017/18 - УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида) 

2018 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2018 - Германияда йил футболчиси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика