Жон Терри келаси мавсум "Челси" чемпионлик пойгасига қайтишига ваъда берди
16 may 2016 00:11
News
Жон Терри келаси мавсум "Челси" чемпионлик пойгасига қайтишига ваъда берди
"Биринчи навбатда "Лестер"ни ва Раньерини чемпионлик билан табрикламоқчиман. Мен "Тоттенхэм" чемпион бўлолмай, "Лестер" ушбу ишни уддалаганидан хурсандман. Ушбу мавсум биз учун оғир ўтди. "Челси" ҳозирда турнир жадвалида ўз ўрнида эмас. Ишқибозлар бизларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишди. Уларга бунинг учун раҳмат айтаман. Ишонтириб айтаманки, келаси мавсумда "Челси" чемпионлик пойгасига қайтади. Ҳозир мен учун жуда ҳаяжонли дақиқалар. Шу ўринда ажойиб инсон Гус Хиддинкка миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизнинг сизлар билан битта умумий мақсадимиз бор. Мен ҳозир шу ҳақида гапириб ўтдим. Мен албатта жамоада қолишни истайман. Буни "Челси" ва сиз азиз мухлислар жуда яхши биласизлар", - дея ўз сўзини якунлайди Терри.
"Стэмфорд Бриж"даги ишқибозлар эса шу пайтда: "Жон Терри, сени жамоада қолишингни истаймиз", - деб бақира бошлади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments