Latest news

11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  1 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  5 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4

Жавоҳир Соҳибов: "Украина клуби мени кетказиб юборгани нотўғри маълумот. Барчаси қишда ҳал бўлади" News

Жавоҳир Соҳибов: "Украина клуби мени кетказиб юборгани нотўғри маълумот. Барчаси қишда ҳал бўлади"

"Турон" клуби ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибовнинг Украина чемпионатига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, " FootBoom" нашри эълон қилган хабарга кўра ўзбекистонлик футболчи "Верес" мураббийларида яхши таассурот қолдира олмаган ва жамоани тарк этган. 

Жавоҳир Соҳибов Украина биринчи лигаси клуби кўригидан ўта олмади

 Лекин, "Верес" клубининг расмий телеграм канали бу борада аниқ маълумот бериб ўтди. Бунда клуб бош мураббийи Юрий Вирт Соҳибов ҳақида қуйидагича фикр билдирган. 

"У сифатли футболчи. Аммо, ҳозирда у бизга мусобақада ўз вазифаларимизни бажаришимизга ёрдам бера олмайди. Чунки, ўйин амалиёти етарли эмас. Агарда у жамоа билан анча вақтдан бери бирга бўлганида бошқа гап эди. Шу боис у билан шартнома имзолаш мантиққа тўғри келмас эди. Аммо, биз Жавоҳир билан биргаликда тўлиқ таркибда ўқув-машғулот йиғинида кўрикдан ўтиши мумкинлиги ҳақида келишиб олдик. Шундан кейин шартнома масаласига қайтамиз",- дейди Юрий Вирт.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида ҳамюртимиз Жавоҳир Соҳибов билан алоқага чиқиб фикрлари билан қизиқдик.

"Юқоридаги мураббийнинг гапларидан ҳам маълумки, уларда ёмон таассурот қолдирмаганман. Фақат, клубнинг ҳозирги вақтдаги таклифи маъқул келмади. Клуб билан қишда яна келиб тўлиқ жамоа билан йиғинларда иштирок этишни келишиб олдик. Клуб телеграм каналида ўтказилган ўйиннинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида иккинчи ўринни эгалладим. Ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Мухлислардан нотўғри тушунмасликларини сўраб қоламан. Мен ҳақимда маҳаллий сайтлардан бири кўрикдан ўтолмади деб ёзган. Лекин, биз мураббий билан бошқача келишдик. Яъни қишда яна бу ерга келаман. Ўшанда молиявий томондан ҳам яхшироқ таклиф беришларини айтишди. Яна бошқа томондан вақт ҳам кўпроқ бўлади, уч ой давомида жамоа билан йиғинларда қатнашаман. Кейингина шартнома ҳақида ўйласак бўлади. 

Хабарда мени кетказиб юборди дейишган. Аслида ўзим кетганман. Мураббийлар билан гаплашганимда маълум бир суммани айтишди ва истасам шу пулга қолишим мумкинлигини таъкидлашди. Буни эса ўзим истамадим. Барчаси қишда келганимда ҳал бўлади. Жамоанинг ўйинига мослашиб олишим учун ҳам фурсат етарлича берилади. 

Дастлабки таассуротлар ёмон эмас. Украинада футбол анча ривожланган. Биринчи лигасини ҳам кучли деб айта оламан. Бу мамлакатда Бахтиёр ака деган футбол агенти томонидан таклиф билан чиқилди. Улар клубимиз раҳбарлари билан гаплашишди. Энди қишга қадар нима қилишимни ўйлаб кўрмадим. Ҳозирча Украинада бўлиб турибман. Ҳали бир қарорга келганим йўқ. Агент билан маслаҳатлашяпман. 

Аслида 27 ва 28 август санасида кетишим керак эди. Лекин, мамлакат коронавирус саба чегараларни ёпиб қўйди. Йўллар очилганидан кейин ўзимни синаб кўришга қарор қилдим ва таваккал қилиб бу ерга келдим. Бундан клубни ҳам хабари бўлган. Ўзимни Европада синаб кўриш учун иштиёқ кучли эди. Мухлислардан нотўғри фикр юритмасликни сўраб қолган бўлардим",- дейди Соҳибов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика