Аканжи "Милан"нинг шартларини қабул қилмаяпти, "Сити" ҳимоячиси EЧЛда ўйнашни истамоқда
31 aug 11:31
News
Аканжи "Милан"нинг шартларини қабул қилмаяпти, "Сити" ҳимоячиси EЧЛда ўйнашни истамоқда
Мануэль Аканжи "Милан"га ўтишга қизиқмаяпти.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Ман Сити" ҳимоячиси "россонерилар"нинг амалдаги таклифини қабул қилмаяпти. Аввалроқ, "Милан" футболчи учун 15 млн евро ва бонуслар таклиф қилгани хабар қилинганди.
Швейцариялик Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада ўйнашни истамоқда. Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, Аканжи АПЛда қолишни афзал кўради.
"Милан" муқобил вариант сифатида "Вильярреал"дан Хуан Фойт ва аллақачон сўров юборилган "Ливерпул"дан Жо Гомесни кўриб чиқмоқда. Трансфер ойнаси охирида бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкин.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments