Latest news

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

Жавоҳир Эсонқулов: "Гана ва "Абердин"га қарши ўйинлар унутилмас бўлди" News

Жавоҳир Эсонқулов: "Гана ва "Абердин"га қарши ўйинлар унутилмас бўлди"

Аслида "Бунёдкор" клубига тегишли бўлган Жавоҳир Эсонқулов 2016 йилги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубида ижарада ўтказди.

Олий лигадаги ўйинлари орқали футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб қилинди. Янги мавсумга тайёргарликни Эсонқулов Ўзбекистон вице-чемпиони сафида олиб бормоқда. Футболчи "Бунёдкор"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этиб иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Биз Дубай йиғини якунлангач Жавоҳир Эсонқулов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғиндан қандай таассуротлар қолди?

- Барчаси ажойиб ўтди. Сабаби мен Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Жавлон Иброҳимов каби маҳоратли футболчилар билан бирга машғулотларда иштирок этдим. Улардан машғулотлар ва ўйинлар вақтида кўп нарса ўрганиш мумкин. Дубайдаги машғулотлар яхши ўтди. Ажойиб меҳмонхонада истиқомат қилдик, майдонлар ҳам қойилмақом даражада эди.


- Биринчи баҳс "Ал Шааб"га қарши ўтди. 2:1 ҳисобида ғолиб бўлдинглар. Ўша баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Биз БААга учиб келганимиздан сўнг эртаси куни тонгда машғулот ўтказдик ва кечки пайт ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Иқлимга кўникиш бизга қийинчилик туғдирди, бироқ шунга қарамай маҳаллий клубни мағлуб этдик.

- Ўйлашимча йиғин давомидаги энг эсда қоларли ўйинлардан бири Ганага қарши ўтди...

- Гана терма жамоаси тўрт карра Африка чемпиони ҳисобланади. Шунга қарамай уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Бундай даражадаги жамоага қарши илк бор ўйнадим. Ютқазган бўлсак ҳам бу биз учун ўзига хос тажриба мактаби бўлди. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз кераклиги кўринди.

- Кейинги баҳс Хитой клубига қарши ўтди. Сиз захирадан майдонга тушдингиз.

- Ҳа тўғри. Сабаби дастлабки икки учрашувда ўзимнинг яхши томонларимни кўрсата олмаганим учун мураббийлар мени захирада қолдиришди. Шахсий фикрим, улар тўғри қарор қабул қилишганди.


- Кейин "Ал Файсали" ва "Абердин" билан баҳсларда Жавоҳир Эсонқулов голлар урди.
- Юқорида айтдимку. Мени мураббийлар захирада қолдириб тўғри қилишганди. Менда ўйлаб олиш ва ўзимга келиб олиш учун вақт бўлди. Барчасини ўйладим ва ўзимнинг энг яхши сифатларимни кўрсата олдим.

- Шотландиянинг "Абердин" клуби қандай ўйнади? ВИДЕО

- Улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Рақиб биздан бўй ва жисмоний томонлама устунлик қилишди. Бизнинг футболчиларнинг кўпи кичкина бўлса ҳам уларга қарши яхши ўйнадик. Тўпни ҳавода эмас, пастлаб ҳаракатлантирдик. Бироқ якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди ва "Абердин" ғалаба қозонди.

- Йиғин давомидаги охирги баҳс "Ал Раид"га қарши ўтди. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Биз тўп билан кам машуғлот ўтказдик. Ҳар икки кунда ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Жисмоний юкламалар билан ўйинлар ўтказиш оғир бўлди. Рақиб биринчи бўлимда эркин ўйнади. Танаффусдан кейин биз ўзимизга келиб олдик ҳамда уларга қарши қайси мамлакатдан, қандай жамоа ўйнаётганни кўрсатдик.

- Сергей Лушан сизни қайси жойда ўйнатмоқда?

- Мураббий ҳозирча мени кўп чизиқларда синаб кўрмоқда. Жамоага қайси жойда кўпроқ фойдам тегиши мумкинлигини изламоқда. Ўртоқлик учрашувларида асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилдим. Охирги икки баҳсда марказий ҳужумчи вазифасини бажардим.


- Йиғинда Вадим Чемиртан, Александар Игнатович ва Душан Мичич каби легионерлар ҳам иштирок этишди. Бу ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Улар легионер сифатида ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Учала футболчи ҳам ҳақиқий профессионал эканини кўрсатди. Умуман олганда улар яхши футболчи ва яхши инсон.

- Бу йилги мавсумни "Бунёдкор"да бошлашингизга неччи фоиз ишонасиз?

- Тўғриси бу борада ҳеч нима дея олмайман. Барчасини мураббийлар ҳал қилишади. Мен эса уларнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламан.

- Нима деб ўйлайсиз ҳозирги "Бунёдкор"нинг етакчиси ким?

- Қийин савол. Жамоанинг етакчиси бутун жамоа, сабаби футбол жамоавий спорт тури.

- Дубайда машғулотлар ва ўйинлардан бўш вақтда нималар билан шуғулландинглар?

- Бўш вақтимиз жуда кам бўлди. Барча йигитлар билан бирга яқинларимизга эсдалик совғаларини олиш учун дўконларни айландик.

- Сўнгги савол, "Бунёдкор" клуби ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда яхши ва профессионал клуб. Бу ерда кўпчилик Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Улардан ўзим билмаган нарсаларни ўрганиб олиш ва тажриба тўплаш мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика