Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз” News

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”

Хабарингиз бор, кеча Яйпанда водий дербиси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг “А” гуруҳида ўрин олган “Турон” – “Андижон” (1:0) ўйинида мезбонлар ғолиб бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур учрашувда ягона голга муаллифлик қилган Жасур Ҳакимов ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди. 

- Жасур, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Табрик учун раҳмат.  Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Водий жамоалари ўртасидаги кураш доимо кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. “Андижон” ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Шу боис астойдил харакат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Биласизми шахсий натижадан ҳам кўра кўпроқ жамоамнинг муваффақияти мен учун муҳим саналади. Чунки футбол жамоавий ўйин. Жамоа ютса, ҳамма мукофот олади. Шунинг учун ҳам кеча мен асосан ғалабани ўйлаб, қўлимдан келганича жамоамга ёрдам бердим. 

- Бунгача чемпионат ўйинларида сизни асосий таркибда кам учратаётгандик. Бу нима билан боғлиқ?

- Таркибда мендан ташқари яна икки нафар тажрибали ҳужумчилар бор. Мураббийлар айрим омадсиз учрашувлардан кейин ўзгариш қилиб, ҳаммага имконият беришни афзал кўряпти. Барқарорликка эриша олмаётганимга энг аввало ўзим сабабчиман. Эхтимол билан мураббийнинг кўрсатмасини тўлиқ бажара олмаётгандирман. Ёки кутилган ўйинни кўрсата олмаганим учун захирада қолиб кетаётгандирман. Насиб қилса кейинги баҳсларда ҳам голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан.

- “Турон” чемпионатда ҳалигача ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?  

- Жамоамиз бу йил Суперлигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Таркиб янгитдан тузилган. Маҳоратли ўйинчилар таклиф этилган бўлсада, бир-биримизни тўлиқ тушуниб ўйнаб кетишимиз учун озгина вақт керак эди. Менимча ўйиндан-ўйинга жамоавий ўйинимиз яхши чиқяпти. Ўйлайманки “Турон” учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Олдиндан “Пахтакор”, АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бўлажак учрашувлар олдидан жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳар уччала рақибимиз ҳам жиддий саналади. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ. Лекин олдиндан таслим бўлиш ниятимиз йўқ. Майдонга чиқиб, мухлисларимизни хурсан қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Олдиндан ғалабага бўлган имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда биз учун кутилмаган натижалар юз берди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика