Latest news

Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда режамиз иш бермади. Иккинчи бўлимда эса..." News

Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда режамиз иш бермади. Иккинчи бўлимда эса..."

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор"(0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.




"Биринчи галда устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайман. Уларга соғлик ва саломатлик тилайман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Доимгидек оғир ўйин бўлди. Мазкур учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. "Навбаҳор" қандай кучга эга жамоа эканлиги маълум эди. Албатта, ўйин давомида тактик ва техник хатолар бўлди. Шундай бўлсада футболчиларимга ажойиб ўйин ва ғалабага бўлган хоҳиш учун раҳмат айтмоқчиман. 

Бугун жамоамизда уч нафар футболчи Суперлигадаги дебютини ўтказди. Биз ҳар бир учрашувга оҳирги ўйинга чиққандек муносабатда бўляпмиз. Турнир жадвали барчасини айтиб турибди. Биринчи бўлимда Жасур Ҳакимов жароҳат олди. Шу боис уни алмаштирдим. Шу сабабли уларнинг ўрнига ёшларни тушуришга мажбур бўлдик. Ҳа, режамиз ҳимояга эътибор берган ҳолда қарши ҳужумлардан фойдаланиш эди. Биринчи бўлимда режамиз иш бермади. Иккинчи бўлимда эса вазиятларга эга бўлдик",- дейди Саидов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика