Latest news

10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  8

Жаҳонгир Меҳмонов: “Пахтакор”га қарши баҳсда биз ўз вазифамизни бажардик” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Пахтакор”га қарши баҳсда биз ўз вазифамизни бажардик”

Кеча Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кечган “Нефтчи” – “Пахтакор” (3:2) ўйинида майдон эгалари ғалаба қозониб, ўз мухлисларини беҳад қувонтирди.

Айтиш керакки, фарғоналиклар сўнгги бор 2012 йили ўз майдонида “Шерлар”ни мағлуб этганди. Шундан бери тошкентликлар ғалаба нашидасини суриб келаётганди. “Нефтчи”нинг кеча уч очко қўлга киритишида барча футболчиларнинг хиссаси катта бўлди. Шу жумладан Жаҳонгир Меҳмоновнинг ҳам. Шу муносабат марказий ҳимоячини суҳбатга чорладик.

- Жаҳонгир, аввало жамоангизнинг қўлга киритган ғалабаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида нима деган бўлардингиз?
- Табрик учун раҳмат. Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионат пешқадамини мағлуб этиш ҳар доим ёқимли. Мухлисларимизга хурсандчилик улашганимиздан мамнунман. Ҳеч қачон ғалабага осонликча эришмайсиз. “Пахтакор” билан баҳсда ҳам қийинчилик бўлди. Аммо шунга қарамай биз ўз вазифамизни бажардик.

- Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
- Жамоавий ўйин ва аҳиллик ҳисобига деган бўлардим. Бизда ички муҳит аъло даражада. Ҳамма бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетган. Қўллаб-қувватлашни ҳис этасиз. Табиийки бу ғалабаларимиз гарови бўлмоқда.

- “Пахтакор”ни жорий мавсум шу кунгача чемпионатда “Локомотив”дан бошқа клуб тўхтата олмаётганди...
- Тўғриси, биз ҳам учрашувдан олдин рақибни пухта ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлганди. Ҳар биримиз ғалаба қозонишни истадик. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини аниқ ва тўғри бажарганимиз натижасида муваффақият қозондик деб ўйлайман. “Пахтакор”нинг ҳам ўз вазифаси бор. Лекин “Нефтчи”нинг ҳам маълум бир мақсади бор.

- Мансур Саидовнинг биринчи бўлим ўрталарига келганда, майдондан четлатилиши сизларга ҳам салбий таъсир ўтказгандир?
- Албатта. Саидов жамоамиз сардоридир. Шунингдек етакчиларимиздан бири саналади. Акмал Холматов ва Мансур Саидовнинг йўқлиги билинади. Уларда тажриба катта. Ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш хусусияти мужассам. Саидов четлатилгач, унга руҳан далда бўлиш учун ҳам ғалаба қозонишга уриндик.

- “Пахтакор”дан қандай ўйин кутгандингиз-у, рақиб шу куни қандай ўйин кўрсатди?
- “Пахтакор” кучли жамоа. Амалдаги чемпион саналади. Уларнинг кўп футболчилари миллий терма жамоага номзод эканлиги ҳам фикримни янада жонлантирса ажаб эмас. Биз рақибдан қандай ўйин кўрсатишини эмас, балки ўз вазифамизни аниқ бажаришни ўйлагандик. Чунки майдонда ўз ишингизни тўғри бажарсангиз, ҳаммаси рисоладагидек кечади.

- Сиз ҳимоячи саналасиз. “Шерлар”нинг ҳужумчиларига қарши ўйнаш қийин бўлгандир?
- Ҳеч бир ўйинда осон бўлмайди. “Пахтакор” билан учрашувда ҳам қийналдик. Лекин бу одатий хол. Уларда ҳам биз каби футболчилар ўйнамоқда.

- Энди кейинги турда “Насаф” билан яна бир жиддий ўйин кутиб турибди.
- Ҳа, қаршиликлар мамлакатимиздаги топ клублардан биридир. Уларда ҳам жамовий ўйин яхши шаклланган. Лекин “Нефтчи” ҳам осонликча таслим бўлмайди ва яна мухлисларини қувонтириш учун астойдил харакат қилади. Насиб қилса сафардан уч очко билан қайтамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика