Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда" News

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ҳақиқий футболга мос муҳит бўлди. Стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. "Навбаҳор"га қарши қийин баҳсни ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмади. Ғалаба билан жамоамиздаги барчани табриклайман. Ишлашда давом этамиз, чемпионат ҳали тугагани йўқ.

- Нима деб ўйласиз, легионерлар ўзларини яхши ҳис қиляптими?

- Биз шундай йўл тутяпмизки, жамоада ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ. Шунингдек, легионерлар ҳам бу ерда ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ёрдам беряпмиз. Жамоада рақобат бор ва бу жуда яхши. Ким кучли бўлса, ўша ўйнаяпти.

- "Нефтчи" чемпионлик учун курашадими?

- Биз майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатамиз ва ҳар бир рақиб билан кураш олиб борамиз. Шунчаки футбол ўйнамаймиз. Лекин чемпион бўлишимизни вақт кўрсатади.

- Бугунги мухлислик даражасини 10 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бемалол айтишим мумкин, водийнинг ҳар учала клуби - "Андижон", "Навбаҳор" ва "Нефтчи"да мухлислик даражаси жуда юқори. Энг кўп мухлислар ҳам, энг зўр мухлислар ҳам шу ерда. Водийда ажойиб ишқибозлар бор, бунга қойил қолиш керак.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика