Latest news

19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  9 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5

Жаҳон чемпионати медалларини қўлга киритиш бўйича Германия етакчи, Франция ва Аргентинада тенглик News

Жаҳон чемпионати медалларини қўлга киритиш бўйича Германия етакчи, Франция ва Аргентинада тенглик

Фақатгина уч терма жамоа финалларда 100% натижа қайд этган.

Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган саккиз жамоа орасида Италиядан ташқари барчаси Қатардаги мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳ босқичидан сўнг Уругвай ва Германия, 1/8дан кейин - Испания, 1/4дан кейин - Бразилия ва Англия мундиал билан хайрлашди.

Хўш, барча жаҳон чемпионатларидаги умумий медаллар жадвали қандай кўринишга эга? Келинг, буни кўриб чиқамиз. 

Медаллар рейтингини тузишда Олимпиада қоидаларига амал қилдик, яъни олтин медалларни қўлга киритиш умумий медаллар миқдоридан устун қилиб олинди.

1. Бразилия - 5 олтин, 2 кумуш, 2 бронза, жами 9 та.

2. Германия - 4 олтин, 4 кумуш, 4 бронза, жами 12 та.

3. Италия - 4 олтин, 2 кумуш, 1 бронза, жами 7 та.

4. Аргентина - 2 олтин, 3 кумуш, жами 5 та.

5. Франция - 2 олтин, 2 кумуш, 1 бронза, жами 5 та.

6. Уругвай - 2 олтин, жами 2 та

7. Англия - 1 олтин, жами 1 та

8. Испания - 1 олтин, жами 1 та

9. Нидерландия - 3 кумуш, 1 бронза, жами 4 та

• Қатардаги турнир якунлангач, кучли учлик ўзгармайди.

• Нидерландияни чемпионлар рўйхатига киритиш ғалати туюлса-да, уч марта финалда (1974, 1978, 2010) ўйнаган ва учаласида ҳам мағлуб бўлган жамоани алоҳида эътироф этишни лозим кўрдик.

• Испания, Уругвай ва Англия финалларда 100% натижа қайд этишган.

• Уругвай биринчи (1930) ва тўртинчи (1950) жаҳон чемпионатларида ғолиб чиқди, кейин эса кубок қаршисига яқинлаша олмади. Жамоа 2010 йилги мундиалнинг 3-ўрин учун кечган баҳсида Германияга мағлуб бўлганди (2:3).

• Германия сўнгги икки жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаётган бўлса ҳам, умумий медаллар сони бўйича етакчи бўлиб турибди. 2002 йилдан 2014 йилгача кетма-кет тўртта мундиалда терма жамоа медаллар соҳибига айланди.

• Аргентина ва Франция иккитадан олтин медалларга эга чиқишган, аммо якшанба куни уларнинг бирида бу рақам учтага етади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика