Latest news

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  1 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик" News

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик"

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча меҳмонда Қозоғистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Дастлаб ҳисобда 0:3 ҳисобида ортда бораётган вакилларимиз, баҳс якунида 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизнинг голларидан бирига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса мазкур беллашувдан сўнг унинг фикрлари ва таассуротлари билан қизиқдик. 

"Бу жаҳон чемпионатидан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланарди. Умумий таассуротлар яхши. Илк ўйинда омадимиз келмади. Вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Навбатдаги баҳсда эса характер кўрсата олдик. Рақибимиз жиддий жамоа. Улар Жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан ўрин олишди. Бундай ўйинлар доим фойдали бўлади. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан", - дейди Ихтиёр Ропиев. 

- Учрашувга мезбонлик қилган "Жаксилик Ушкемпиров" аренаси ҳақида нима дея оласиз? Паркет сифати терма жамоамиз ўз ўйинини кўрсатишига қанчалик таъсир қилди?

- Нур-Султондаги аренадаги биринчи беллашувда ўз ўйинимизни топа олганимиз йўқ. Паркет бироз сирпанчиқ. Шунинг ҳисобига кўп хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи ўйинга эса ўзимизни бунга тайёрладик. Кўрганингиздек ўйин бошқача кечди. 

- Рақиб томонга прессинг қўллашда бироз секинроқ ҳаракат қилинди. Бу борада мураббийлар штаби қандай кўрсатмаларни беришди?

- Ҳисоб тенглашгунча прессинг ташкил қилдик. Мураббийлар танаффусда шошмасликни, прессингни тўғри уюштиришимизни айтишди. Амалда бу ғалабамизни таъминлади. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика